159
ИЮЛЬ. ТЎРТИНЧИ ҲАФТА
СУВ ҚИРОЛИ МЕҲМОНДА
Тил ва нутқ
Мавзу: “Сув ости дунёси” таълимий ўйин
Мақсад: болалар денгиз ҳайвонлари кит, акула, делфинлар,
уларнинг яшаш шароити,
ташқи қиёфаси ҳақида билимлари мустаҳкамланади.
Керакли жиҳозлар: Сув ости дунёси ҳайвонлари, ўсимликларининг расмлари
Фаолиятнинг бориши:
1. Сув ости дунёси ҳақида суҳбат.
2. “Сув ости дунёси” ўйинини ўйнаш тартиби билан таништириш.
3. Ўйин жараёни.
4. Ўйин якуни муҳокамаси, суҳбат.
5. Рағбатлантириш.
Қўшимча: болаларга мавзу бўйича шеър айттириш.
Алоҳида эътибор қаратилади: изоҳлаш жараёнида фикрларни аниқ ва тўлиқ гап билан
ифодалаш.
Фан ва табиат
Мавзу: Сувга рангларни томизиш.
Амалий тажриба
Мақсад: болалар сувнинг ўзига хос хусусиятларини билишга қизиқадилар.
Керакли жиҳозлар: сув ва бўёқлар, пипетка, расмлар.
Фаолиятнинг бориши:
1. Сувнинг хусусиятлари билан танишиш.
2 “Сув бўлмаса...” мавзуси юзасидан суҳбат ва мавзуга доир расмлар намойиши.
2. Бўёқ ва сув билан амалий тажриба.
3. Болалар ишининг муҳокамаси ва рағбатлантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: