157
2.
Эртакчи бувининг болаларга топшириқлари (қайси
эртакда чол, кампир, невара,
айиқ, қуён, бўри, тулки, бўғирсоқ қатнашган? Қайси эртакда “Эй, ҳалойиқ, мен
болаларга улашган гул уруғи қайнатилган эди” деб қирол айтади? Қайси эртакда “Мен
сендан “Қайнар хумча” ни сўрайман”деб айтади чол..... )
3.
Эртакчи бувининг саволлари (Сеҳрли сандиқчамдаги буюмлар қайси эртакга
тегишли? (қизил қалпоқча,
олтин тарвуз, ур тўқмоқ, тандир, хумча.....)
4.
Болалар жавобларини умумлаштириш ва рағбатлантириш.
Қўшимча: эртаклар оламига саёҳат кўргазмаси.
Санъат
Мавзу: Севимли қаҳрамоним
Мақсад: болалар эртак қаҳрамонларининг расмига қараб ёки ўз
тасаввурлари асосида
ясайдилар, ясалаётган қаҳрамоннинг ўзига хос хусусияти (образи)ни тасвирлашга ҳаракат
қиладилар, қўл майда моторикасини такомиллаштирадилар.
Керакли жиҳозлар: лой,
пластилин, стек, тахтача, салфетка, эртак қаҳрамонлари
расмлари
Фаолиятнинг бориши:
1.
Эртак китобларини кўриб чиқиш.
2.
Қайси қаҳрамонни ясашни режалаштириш.
3.
Ижодий иш.
4.
Иш жараёни ва натижани баҳолаш.
Қўшимча: ижодий ишлар кўргазмасини ташкил этиш.
Алоҳида эътибор қаратилади: ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш ва
тоза ишлашни
билиш, тафаккур ва майда моторикани ривожлантириш.