Қўшимча: саломатлик ва шахсий гигиена воситалари ҳақида мақоллар ва бадиий адабиёт
намуналари.
Алоҳида эътибор қаратилади: болаларнинг шахсий гигиена қоидаларига амал
қилиш кўникмаси.
Қуриш-ясаш ва математика
Мавзу: Севимли кутубхона
Мақсад: болалар шахсий ташаббусга кўра ўзининг севимли кутубханасини қура
оладилар, уларни янги қисмлар билан тўлдирадилар.
Керакли жиҳозлар: намуна, йирик кубиклар жамланмаси, конструктор модули, турли
шаклдаги қурилиш ашёлари, кичик китобчалар.
Фаолиятнинг бориши:
1. Кутубхона фотосуратларини томоша қилиш.
2. Чизмани ўрганиш.
3. Қуриш ишларинини режалаштириш.
4. Қуриш-ясаш ишларини амалга ошириш.
5. Ясалган “севимли кутубхоналар” кўргазмаси ва рағбатлантириш.
Қўшимча: муассасанинг кичик кутубхонасига ташриф буюриш.
Алоҳида эътибор қаратилади: китобга, кутубхонага меҳр уйғотиши, ясаган китобларини
авайлаб асраш.
Санъат
Мавзу: Китобчалар ясаш ва уларни безатиш
Мақсад: болалар китоб ясаб, уни турли расм ва аппликациялар билан безайдилар.
Керакли жиҳозлар: китобча намунаси, рангли қоғоз ва картонлар, қайчи, рангли
қаламлар, фломастер, бўёқ, мўйқалам, салфетка, елим.
Фаолиятнинг бориши:
1.
Китобчалар ва уларнинг расмларини томоша қилиш.
2.
Ижодий ишни тахминий режалаштириш.
3.
Керакли жиҳозларни танлаш.
4.
Китобни расм ва аппликациялар билан безаш.
5.
Китоблар кўргазмасини ўтказиш.
Қўшимча: тайёр бўлган китобларини уйга олиб кетишлари ва оила аъзолари билан
ўртоқлашишларини таклиф қилиш.
Сюжетли-ролли ўйинлар ва саҳналаштириш
Мавзу: Эртак қаҳрамонлари меҳмонда
Мақсад: болалар эртаклар хақидаги билимларини мустаҳкамлайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |