153
2. Стадионни ясашни режалаштириш.
3. Болаларнинг ижодий иши.
4. Ишлар тақдимоти
Қўшимча: болаларнинг тайёр ишларидан умумий футбол майдончасини ясаш.
Алоҳида эътибор қаратилади: болалар ижоди ва майда қўл моторикасини
ривожлантириш.
Тил ва нутқ
Мавзу: “Расмда қандай спорт тури тасвирланган?” таълимий ўйини
Мақсад: болалар расмни тасвирлашда гап тузиш кўникмасини ҳосил қиладилар.
Керакли жиҳозлар: спорт турлари, мусобақаларига иллюстрациялар,
спорт атрибутлари
(ракетка, копток, кўзойнак, қалпоқча, тўр, қалқон).
Фаолиятнинг бориши
1. Спортга оид иллюстрацияларни кўриб чиқиш.
2. Иллюстрацияларни тақсимлаш.
3. Болаларнинг бир-бирига расмда қайси спорт тури тасвирланганлигини
таърифлашлари.
4. Таклиф қилинган спорт атрибутларидан ушбу спорт
турига мос келадиганини
танлаб, қўлланиши юзасидан маълумот бериш.
Қўшимча: жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги альбомни томоша қилиш. АКТ
Алоҳида эътибор қаратилади: бошқа болаларнинг фикрини тинглаш, ўз фикрини аниқ ва
равон ифодалаш.
Санъат
Мавзу: Ёзги олимпиада ўйинлари. Жамоа иши
Мақсад: болалар олимпиада рамзини ва олимпиада халқаларининг ранглари уйғунлигини
қоғозга туширадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: