151
ИЮЛЬ. ИККИНЧИ ҲАФТА
БИЗ ЁШ СПОРТЧИЛАРМИЗ
Тил ва нутқ
Мавзу: К.Чуйковскийнинг “Мойдодир” эртагини расм орқали ижодий ҳикоя қилиш
.
Мақсад: болалар “Мойдодир” эртагини мустақил сўзлаб
бера оладилар, нутқи
ривожланади, тозалик ва озодалик ҳақида сухбатлаша оладилар. Ўз фикрлари билан
ўртоқлашадилар.
Керакли жиҳозлар: “Мойдодир”
эртагига мос расмлар, эртак китоби,
эртак учун
атрибутлар, АКТ.
Фаолиятнинг бориши:
1. “Мойдодир” эртак китобини томоша қилиш.
2. “Мойдодир” эртагини ҳикоя қилиш.
3. “Нима ортиқча, нега?”, “Хатосини топ” ўйинлари.
Қўшимча:
Болаларга
нима
ортиқча
эканлигини
тушунтириш,
“Мойдодир”
мультфильмини АКТ орқали томоша қилиш.
Алоҳида эътибор қаратилади: нутқни равонлиги.
Фан ва табиат
Мавзу: Ёш қурувчилар учун шарбатлар тайёрлаш
Мақсад: болалар меваларнинг витаминга бойлиги, мевалар шарбати соғлиқ учун
фойдалигинини амалий иш ва суҳбат орқали тасдиқлайдилар.
Керакли жиҳозлар:
суратли альбомлар, мевалар, тахтакач, пичоқ,
ликопчалар, шарбат
чиқариш
аппарати
Фаолиятнинг олиб бориши:
1. Мевалар тасирланган альбомни кузатиш.
2. Мевалар ва уларнинг витаминга бой эканлиги ҳақида суҳбат.
3. Меваларни ювиб, тахтакач, пичоқ ва ликопчаларни ҳозирлаш.
4. Меваларни кесиш. Уларнинг уруғларини ажратиш.
5.
Меваларнинг ранги, шакли, уруғини кузатиш, таъмини таътиб изоҳлаш.
6. Мевалардан шарбат тайёрлаш.
7. Қуриш-ясаш ва математика марказидаги “қурувчилар”ни шарбат билан меҳмон
қилиш.
Қўшимча қисм: чиқарилган шарбатлардан бошқа гуруҳ болаларини меҳмон қилиш.
Алоҳида эътибор қаратилади: ҳаёт хавфсизлиги қоидалари ва гигиенага риоя қилиш.
Санъат
Мавзу: Биз бадантарбия қиламиз
Мақсад: болалар
соғлом турмуш тарзини расмларда ифодалашни ўрганадилар, рангларни
ажратиш бўйича билимлари мустаҳкамланади, қўл моторикаси ривожланади.
Do'stlaringiz bilan baham: