Алоҳида эътибор қаратилади: ранглардан мақсадли фойдалана олиши.
Қуриш, ясаш ва математика
Мавзу: Ёз манзараси
Мақсад: болаларда қўл майда моторикаси ривожланади.
Керакли жихозлар: ёз фаслига доир суратлар, намуна, пазллар
Фаолиятнинг бориши:
1. Ёз фасли асосидаги расмлар ва намунани томоша қилиш.
2. Пазллар йиғиш жараёни.
3. Жараённи дўстлари билан муҳокама қилиш.
Қўшимча: ёз фаслига доир шеърлар ёд олдириш, ота-оналар учун болалар ишларидан кўргазма
тайёрлаш.
Алоҳида эътибор қаратилади: бўлакларни тўғри танлангани ва жойлаштирилгани
Сюжетли-ролли ўйинлар ва саҳналаштириш
Мавзу: Қўғирчоқ театри (болалар хоҳишига кўра)
Мақсад: болалар асарнинг номи ва унинг мазмунини биладилар, ном ва мазмуннинг
уйғунлигини кўра оладилар.
Керакли жиҳозлар: ўрмон акс этган ширма, икки айиқча, она айиқ, тулки, пишлоқ бўлаклари,
ҳар хил рангдаги геометрик шакллар чизилган театр чиптаси (шу шакллар стулларга ҳам
чизилади).
Фаолиятнинг бориши:
1. Эртак сюжетини эсга олиш.
2. Ролларни тақсимлаш ва қўғирчоқ театрини саҳналаштириш.
Қўшимча қисм: саҳналаштирилган эртакни бошқа гуруҳ болаларига намойиш этиш.
Алоҳида эътибор қаратилади: бир-бирига дўстона муносабатда бўлиш, бўлишиш ва имкон
беришга ўргатиш.
Санъат
Мавзу: Ўйинчоқлар
Мақсад: болалар ўзлари ёқтирган ўйинчоқларини лойдан тасвирлайдилар, тоза ва тартибли
ишлаш кўникмаларини мустаҳкамлайдилар.
Керакли жиҳозлар: пластилин, шўр хамир, лой, қўл артиш учун салфетка.
Фаолиятнинг бориши:
1. Турли ўйинчоқлар расмларни томоша қилиш.
2. Иш столига керакли жиҳозларни тайёрлаш.
3. Ўйинчоқларни тасвирлаш учун танлаш.
4. Ижодий иш жараёни
5. Болалар ишлари натижалари муҳокамаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |