Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим


Download 3.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/216
Sana20.07.2023
Hajmi3.43 Mb.
#1661386
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   216
Bog'liq
Yozgi sog\'lomlashtirish MTTda Yozgi sog\'lomlashtirish metodik tavsiya (2)

ИЮЛЬ. БИРИНЧИ ҲАФТА 
ЁЗ – СОЗ 
Тил ва нутқ
Мавзу: Ёзги ўйинлар расми устида суҳбат 
Мақсад: болалар расми мазмуни бўйича суҳбат қура оладилар.
Керакли жиҳозлар: АКТ, мавзуга оид расмлар. 
Фаолиятнинг бориши: 
1. Мавзуга оид расмлар ва АКТ намойишини томоша қилиш. 
2. Кўрган воқеа-ҳодисани таҳлил қилиш. 
3. Мавзу асосида дўсти билан суҳбат. 
4. Якуний суҳбат: Ёз мавсумидаги сиз ёқтирган ўйинлаар 
Қўшимча: “Қуёш ва ёмғир” ўйини. 
Алоҳида эътибор қаратилади: расмларни таҳлил қилинишига, суҳбатда воқеа-ҳодисаларни 
кетма-кетлигини тўғри тузилганлиги.
 
Фан ва табиат
Мавзу: Сув ва қум билан тажрибалар 
Мақсад: болалар сув ва қум билан тажрибалар ўтказа оладилар.
Керакли жиҳозлар: АКТ, тоза сув ва қум, идиш, бир мартали стаканчалар, муз бўлаклари, бўш 
идиш. 
Фаолиятнинг бориши: 
1. АКТ орқали слайд ва расмларни томоша қилиш. 
2. Сув ва қумни кўздан кечириш. 
3. Қумни қўллари билан ушлаб кўриш ва таҳлил қилиш. 
4. Сувни қўли билан ҳис қилиш ва унинг хусусиятларини айтиш (таъми, ранги, шакли).
5. Муз бўлакчаларини қуёш нурлари остида эришини кузатиш.
6. Қумга сув аралаштириш ва ҳосил бўлган массани изоҳлаш. 
7. Нам қумдан нарсалар ясаш. 
8. Рағбатлантириш. 
Қўшимча: тарбиячи ёрдамида сувнинг буғга айланиш тажрибасини ўтказиш. 
Алоҳида эътибор қаратилади: сувни тежаш. 
Санъат
Мавзу: Шўх капалакчалар 
Мақсад: болалар капалакларнинг турли кўринишларини расмларда тасвирлай оладилар. 
Керакли жиҳозлар: капалаклар тасвирланган расмлар, намуна, рангли шамчалар ёки 
мўйқалам, рангли қаламлар, бўёқ, фломастерлар. 
Фаолиятнинг бориши
1. Турли кўринишдаги капалаклар расмлари ва намунани томоша қилиш. 
2. Расм чизиш учун материалларни танлаш. 
3. Жараённинг бориши. 
4.Ижодий ишлар тақдимоти. 
Қўшимча: расмни яна қўшимча безаклар билан бойитиш. 


147 

Download 3.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling