155
ИЮЛЬ. УЧИНЧИ ҲАФТА
ҚИЗИҚАРЛИ УЧРАШУВЛАР
Тил ва нутқ
Мавзу: Шифокор билан учрашув
Мақсад: болалар шифокор билан учрашувда шаҳсий гигиена қоидаларига амал қилиш
лозимлигини англайдилар, соғлом
турмуш тарзи, ёз фаслида қайнатилмаган сувни
ичмаслик, мева ва сабзовотларни ювиб истемол қилиш ҳақидаги билим ва тушунчаларини
мустаҳкамлайдилар.
Керакли жиҳозлар: “Тозалик - саломатлик гарови” мавзусидаги расмлар
Фаолиятнинг бориши:
1. Шифокор ва “Тозалик - саломатлик гарови” мавзусидаги расмларни кўриб чиқиш.
2. Шифокор (ҳамшира)нинг болалар билан шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш, ёз
фаслида офтобдан сақланиш, саломатлик тўғрисида ғамхўрлик қилиш муҳимлиги ҳақида
суҳбати.
3. Суҳбатни хулосалаш.
4.
Учрашув якуни, шифокорга миннатдорлик билдириш.
Қўшимча: соғлиқни сақлаш, озодалик ҳақида шеър ва мақоллар айтиш.
Алоҳида эътибор қаратилади: болаларда шахсий гигиенага риоя қилиш кўникмаси
шаклланганлиги.
Фан ва табиат
Мавзу: Термометр ва унинг турлари
Мақсад: болалар термометрнинг кўринишини ва хусусиятини биладилар. У ҳақидаги
тушунчалари бойитилади. Унинг ичидаги симоб инсон ҳаёти учун ҳавфли
эканлигини
тушунадилар.
Керакли жиҳозлар: ҳаво, сув ҳароратини ва инсон иссиқлик ҳароратини, ўлчайдиган
термометр, АКТ
Фаолиятнинг бориши:
1.Термометрларнинг вазифалари билан АКТ орқали танишиш.
2. Термометрлар орқали хона ҳарорати ва инсон ҳароратини ўлчаб кўриш.
3. Болалар ишлари муҳокамасива рағбатлантириш.
Қўшимча: картондан термометр ясашни таклиф этиш.
Алоҳида эътибор қаратилади: болаларда билиш жараёнини фаоллаштириш,
хулоса
чиқариш малакаларини мустаҳкамлаш.
Санъат
Мавзу: Шахсий гигиена воситалари
Мақсад: болалар шахсий гигиена воситаларининг тасвирини чизадилар ва уларни тақдим
қилиб бера оладилар.
Керакли жиҳозлар: “Шахсий гигиена” мавзусида расмлар, мўйқалам, рангли қаламлар,
бўёқ, фломастерлар.
Фаолиятни бориши:
1.
“Шахсий гигиена” мавзусидаги расмларни кўриб чиқиш.
2. Расм чизиш учун шахсий гигиена воситаларини танлаш.
3. Болаларнинг ижодий иши.
156
4. Ижодий ишлар тақдимоти ва кўргазмаси.
Do'stlaringiz bilan baham: