148
Мавзу: Бармоқ театри (болалар хоҳишига кўра)
Мақсад: болаларда бармоқ театри орқали қўл майда моторикаси ривожланади.
Болада
ижодкорлик ошади. Эртак ҳақидаги билимлари мустаҳкамланади. Дўстларига
яхши кайфият
улашганлигидан хурсанд бўлади.
Фаолиятнинг бориши:
1. Театр намойишига тайёргарлик кўриш.
2. Ўтириш учун жойни мослаштириш.
3. Ролларни тақсимлаш.
4. Бармоқ театри намойиши
5. Таассуротлар билан ўртоқлашиш.
Қўшимча: болалар танлаган эртакнинг қисқача мазмунини эслатиш.
Алоҳида эътибор қаратилади: болаларнинг бир-бирига нисбатан ўзаро ҳурмати, нутқи ва
ижодий қобилиятларининг шаклланишига.
Фан ва табиат
Мавзу: Рангли пуфакчалар
Мақсад: болалар совун кўпикчалари ҳосил бўлишни кузатадилар ва улар ёрдамида расм
соладилар.
Керакли жиҳозлар: стаканда сув, суюқ совун (ёки идиш-товоқ ювадиган суюқлик) ёки
шампунь, найчалар, ҳар хил рангдаги бўёқлар, кичкина қошиқча, оқ қоғозлар.
Фаолиятнинг бориши:
1.
Рангли бўёқ тайёрлаш учун стакандаги сувга суюқ совун ёки шампунь, рангли бўёқ
солиш.
2.
Тайёрланган рангли бўёқлар найча билан қоғозга пуфланиб кўпикчалар ҳосил қилиш.
3.
Қоғоздаги кўпикчаларга ижодий ёндашган ҳолда турли шакллар бериш.
4.
Ишлар тақдимоти.
5.
Амалий тажрибалар таҳлили ва хулоса.
Қўшимча: кичкина қошиқча ёрдамида совун пуфакчалари оқ қоғозга қуйилиб
расм чизилади
Алоҳида эътибор қаратилади: совун кўпикчалари ёрдамида
чиройли расмлар чизишга,
болалардаги қизиқиш ва тажрибаларнинг натижалари.
Do'stlaringiz bilan baham: