Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим


Алоҳида эътибор қаратилади


Download 3.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/216
Sana20.07.2023
Hajmi3.43 Mb.
#1661386
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   216
Bog'liq
Yozgi sog\'lomlashtirish MTTda Yozgi sog\'lomlashtirish metodik tavsiya (2)

Алоҳида эътибор қаратилади:сабзавотларнинг инсон организми учун муҳимлиги. 
Санъат
Мавзу:Полиз экинлари 
Мақсад: болаларуруғлардан полиз экинларини ясашга ўрганадилар. 
Керакли жиҳозлар:рангли қоғоз, картон қоғоз, бўёқ чўткалар, рангли қаламлар, қайчи, 
елим ва йиғма расмлар. 
Фаолиятнинг бориши: 
1. Полиз экинлари расмини кўриб чиқиш 
2. Аппликация ясаш учун уруғларни танлаш 
3. Ишни чизмага қараб режалаштириш.


166 
4. Полиз экинлари аппликациясини уруғ (қовун, тарвуз)лар ёрдамида ясаш. 
5. Тақдимот 
Қўшимча:“Қовоқвой” болалар учун фильмидан лавҳа томоша қилиш 
Алоҳида эътибор қаратилади:полиз экинларининг фойдали хусусиятлари. 
Тил ва нутқ
Мавзу: Зарарли одатлар ва уларнинг олдини олиш 
Мақсад: болалар зарарли одатлар (тирноқни оғзига солиш, предметларни сўриш ва 
чайнаш, бармоқларни қулоқ ва бурун тешигига солиш), уларнинг оқибатларини биладилар 
ва бундай одатлардан сақланадилар. 
Керакли жиҳозлар: мультфильм ёки слайд, зарарли ва фойдали одатлар акс этган 
расмлар, гигиенага тааллуқли расмлар. 
Фаолиятнинг бориши: 
1. Зарарли одатлар ҳақида мультфильм ёки слайд намойиши. 
2. “Фойдали одатларни кўрсат” ўйини (зарарли ва фойдали одатлар акс этган расмлар 
гилам устига қўйилади. Агар бола зарарли одатлар акс этган расмни олса хафа кайфиятга, 
фойдали одатлар акс этган расмни олса хурсанд кайфиятга ёпиштиради). 
3. Фойдали одатларни қарсаклар орқали аниқлаш ўйини. 
4. Мавзу бўйича болаларнинг фикрларини тинглаш. 
Қўшимча: шеърлар ва эртакларни эслаш 
Алоҳида эътибор қаратилади: зарарли одатлардан ўзини тийиш, фойдали одатларни 
сингдириш. 
Фан ва табиат
Мавзу: Буюк сиймолар сиҳат-саломатлик ҳақида 

Download 3.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling