Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим


Download 3.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/216
Sana20.07.2023
Hajmi3.43 Mb.
#1661386
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   216
Bog'liq
Yozgi sog\'lomlashtirish MTTda Yozgi sog\'lomlashtirish metodik tavsiya (2)

АВГУСТ. ИККИНЧИ ҲАФТА 
БУНИ БИЛИШ ФОЙДАЛИ 
 
Тил ва нутқ 
Мавзу: Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари 
Мақсад: болалар йўл ҳаракати қоидалари ва белгиларини биладилар, уларни 
фарқлайдилар, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қиладилар. 
Керакли жиҳозлар: расмлар, плакатлар, ўйинчоқ машиналар, муляжлар, шартли белгилар.
Фаолиятнинг бориши:
1. Йўл ҳаракати белгиларининг расмларини кўриш. 
2. Ҳар бир белгини изоҳлаш. 
3. Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари расмлари билан харакатли ўйин ўйнаш. 
4. Болалар иштирокини муҳокама қилиш ва рағбатлантириш. 
Қўшимча: йўл ҳаракати қоидалари ҳақида мультфильм намойиши. 
Алоҳида эътибор қаратилади: йўл ҳаракати белгиларини изоҳлаш жараёнида нутқнинг 
равонлиги.
 
Санъат
Мавзу: Йўл белгилари 
Мақсад: болалар йўл белгиларини бўёқлар орқали ифодалайдилар. 
Керакли жиҳозлар: рангли ва оддий қора қаламлар, рангли бўрлар, гуашь, акварель 
бўёқлари, турли мўйқаламлар, сув идиш, салфетка 
Фаолиятнинг бориши: 
1. Йўл белгилари мавзусидаги расмни томоша қилиш. 
2. Ишни режалаштириш. 
3. Иш жараёни. 
4. Ишлар натижаларини муҳокама қилиш.
Қўшимча: ота-оналар учун кўргазма ташкил этиш. 
Алоҳида эътибор қаратилади: озода ва гигиеник талабларга риоя этиб ишлаш 
кўникмасининг ривожланиши. 
 
 
Қуриш-ясаш ва математика  
Мавзу:“Йўл белгилари”, “Рақами бўйича териб бер” сонли қирқма расмлар асосида 
йиғамиз 
Мақсад: болалар таклиф қилинган материаллардан йўл белгиларини йиғадилар, йўл 
белгилари нимага хизмат қилиши ҳақида тушунчага эга бўладилар.
Керакли жиҳозлар: пазллар, сонли кесма расмлар, йўл белгилари. 
Фаолиятнинг олиб борилиши:
1. Йўл белгилари тасвирланган расмларни кўриш ва кузатиш. 
2. Йўл белгиларини рақами бўйича тахлашни режалаштириш. 
3. Йўл белгиларини тахлаш. 
4. Тахланган йўл белгиларининг тақдимотини амалга ошириш. 
5. Болалар томонидан тахланган белгиларни муҳокама қилиш ва рағбатлантириш. 
6. Ишлатилган материалларни миқдорини санаш ва шакллари бўйича ажратиш.

Download 3.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling