171
Фан ва табиат
Мавзу: Ҳаво маркази (экологик тарбия)
Мақсад: болалар ҳаво хусусиятлари ҳақидаги билимларини амалий тажрибалар орқали
мустаҳкамлайдилар.
Керакли жиҳозлар: бўш стакан, қоғоз салфетка, сув.
Фаолиятнинг бориши:
Амалий тажриба:
1. Бўш стакан тагига қоғоз салфетка ёпиштирилади ва стакан тескари ўгириб сувга
туширилади.
2. Стакан сув билан тўлади, ичидаги қоғоз салфетка стакан ичида ҳаво борлиги учун
қуруқ қолади.
3. Тажрибани муҳокама қилиш.
4. Болалар билан ўтилган тажрибадан ҳулоса чиқариш.
Қўшимча:ёниб турган шам устига стакан ёпилганда уни ўчиши (ҳавонинг сиқиб
чиқарилиши) тажрибасини ўтказиш.
Алоҳида эътибор қаратилади: тажрибалар ўтказиш жараёнидаги болалар фаоллиги.
Тил ва нутқ
Мавзу: Менинг ҳуқуқларим
Мақсад: болалар шеърлар мазмунини таҳлил қиладилар.
Керакли жиҳозлар: АКТ, “Менинг ҳуқуқларим” шеъри, “Менинг ҳуқуқларим” лото ўйини.
Фаолиятнинг бориши:
1. Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция видеоролик (слайд) намойиши.
2. “Менинг ҳуқуқларим” - бола ҳуқуқлари тўғрисидаги
Конвенция моддалари
ҳақидаги шеърлар билан танишиш.
3. Шеърлар мазмуни муҳокамаси.
Қўшимча: “Менинг ҳуқуқларим” лото ўйини.
Do'stlaringiz bilan baham: