173
АВГУСТ. УЧИНЧИ ҲАФТА
ЎЙНАБ ЎРГАНАМИЗ
Тил ва нутқ
Мавзу: Бармоқлар театри
Мақсад: болалар бармоқ ҳаракатлари орқали нутқни ривожлантирадилар.
Керакли жиҳозлар: АКТ, бармоқлар учун тўқилган-тикилган эртаклар қаҳрамонлари
қўғирчоқлари.
Фаолиятнинг бориши:
1. АКТорқали театрларнинг намойиши.
1. Эртак қаҳрамонлари ва сюжетини ёдга олиш.
2. Эртак қаҳрамонларини танлаш ва ролларни тақсимлаш.
3. Ўйин жараёни.
4. Болалар иштирокини муҳокама қилиш ва рағбатлантириш.
Қўшимча:Ўзбек миллий академик театр актёрлари ҳақида маълумот бериш.
Алоҳида эътибор қаратилади: ролларни бажариш жараёнида нутқнинг равонлиги.
Фан ва табиат
Мавзу: Сувости кемаси тажрибаси
Мақсад: болалар шўр сувнинг зичлиги чучук сувнинг зичлигидан оғир эканлигини билиб
оладилар.
Керакли жиҳозлар: 2
дона шиша стакан,
тоза сув,
хом тухум, туз, қошиқ.
Фаолиятнинг бориши:
1. 1-амалий иш: 1-стаканга тухум солинади ва унинг устидан сув қуйилади. Бу
жараёнда болалар тухумнинг сувга чўкишини кузатадилар.
2. 2-амалий иш: 2-стаканга сув қуйилади, унга 3 ош қошиқ туз аралаштирилади ва
унга тухум солинади. Бу жараёнда болалар тухумнинг сув юзида сузиб юришини
кузатадилар.
3. Хулоса: Шўр сувнинг зичлиги чучук сувнинг зичлигидан анча оғир.
Шунинг
учун шўр сувда предметлар чўкмайди.
Қўшимча: денгиз сувида сузиш чучук сувда сузишдан осонлигини айтиш.
Алоҳида эътибор қаратилади: амалга оширилаётган ҳар бир жараённи болалар томонидан
изоҳланиши.
Санъат
Мавзу: Бизнинг ўйин майдончамиз
Мақсад: болалар ўйин майдончасини расм чизиш орқали тасвирлай оладилар.
Керакли жиҳозлар:ўйин майдончаси тасвирланган расмлар, рангли бўёқлар, расм қоғози,
мўйқалам,
сув идиш, салфетка.
Фаолиятнинг бориши:
1. Мавзу юзасидаги расмларни томоша қилиш.
2. Расм мавзуси бўйича суҳбат.
3. Иш жараёни.
4. Болалар ишлари натижаларини муҳокама қилиш ва рағбатлантириш.
5. Болалар ишлари кўргазмаси.
Қўшимча: болалар хоҳишига кўра майдончани қўшимча
тарзда безашни таклиф этиш
мумкин.