175
Қуриш-ясаш ва математика
Мавзу: Пазлдаги ўйинчоқлар аксини йиғиш
Мақсад: болалар пазллар ёрдамида камида 16 та бўлакдан иборат шаклни йиғишни
биладилар.
Керакли жиҳозлар: пазллар.
Фаолиятнинг бориши:
1. Пазллар намунасини кўриб чиқиш.
2. Пазлдаги ўйинчоқлар аксини йиғиш.
3. Болалар ишларини муҳокама қилиш ва рағбатлантириш.
Қўшимча:болалар ишлари кўргазмасини ташкил этиш.
Алоҳида эътибор қаратилади:мустақил равишда намунага қараб шаклни тўғри йиғиш
малакалари.
Фан ва табиат
Мавзу: Бузилган ўйинчоқларни тузатиш
Мақсад: болалар бузилган ўйинчоқларни тузатиш йўллари (елимлаш, улаш, батерейка
қўйиш, отверткада бураш)ни биладилар ва амалда бажара оладилар.
Керакли жиҳозлар: бузилган ўйинчоқлар,
тузатиш учун асбоблар, отвертка, батарейкалар.
Фаолиятнинг бориши:
1. Бузилган ўйинчоқларни кўриб чиқиш.
2. Болалар билан бузилган ўйинчоқларни муҳокама қилиш: машинани қаери
бузилган, роборт нега ҳаракатланмаяпти?).
3. Отвёрткадан тўғри фойдаланишни машқ қилиш.
4. Батареяларни тўғри жойлантиришни машқ қилиш.
5. Бузилган ўйинчоқларни тузатиш.
6. Бажарилган ишнинг тўғрилигини текшириш.
7. Болалар ишларини кўриш, муҳокама қилиш ва рағбатлантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: