184
Мавзу: Болалар майдончасини қурамиз
Мақсад: болалар турли ҳажмли шакллардан: кубик, цилиндр, ғишт, пирамидадан болалар
майдончаси конструкциясини қурадилар, предметлар жойлашувини таҳлил қилиб, уларни
катта-кичиклигига қараб таққослайдилар.
Керакли жиҳозлар: кубиклар,
геометрик шакллар, лего, арғимчоқ учун керакли қисмлар.
Фаолиятнинг бориши:
1. “Болалар майдончаси” мавзусидаги расмларни кўриш.
2. Ишни режалаштириш.
3. Болалар майдончасининг қуриш ва уни майда ўйинчоқлар билан тўлдириш.
4. Болалар майдончасидаги предметлар жойлашуви таҳлили.
Қўшимча: болалар майдончасига оид болалар адабиёти намуналари.
Алоҳида эътибор қаратилади: болаларнинг жамоада ишлай олиш малакалари.
Сюжетли ролли ўйинлар ва саҳналаштириш
Мавзу: Туғилган кунда
Мақсад: болалар туғилган
кунга бориш одобини биладилар, “байрам столи”, “туғилган
кун соҳиби”, “ошхона анжомлари” каби сўзлардан ўз ўрнида фойдаланадилар.
Керакли жиҳозлар: совға учун ўйинчоқлар, ошхона идиш-товоқлари,
дастурхон,
салфеткалар.
Фаолиятнинг бориши:
1. Ўйиннинг боришини режалаштириш.
2. Ролларни ўзаро тақсимлаш.
3. Ўйин жараёни.
4. Ўйин якуни, муҳокама.
Қўшимча: ёз ойида туғилган болаларни табриклаш.
Алоҳида эътибор қаратилади: туғилган кун эгаси учун тилакларнинг айтилиши.
Санъат
Мавзу:
Байрам совғаси
Мақсад: болалар ижод қилишга, ижодий
тасаввурларини кенгайтиришга, ўз
ишини дид
билан безатиш малакаларини мустаҳкамлайдилар.
Керакли жиҳозлар:
рангли картонлар, қоғоз, елим, степлер,
рамкалар,“Совғалар”
мавзусидаги расмлар, чизма
Do'stlaringiz bilan baham: