182
ИЮНЬ
ОЙ МАВЗУСИ: БАХТЛИ БОЛАЛИК
Гуруҳ
Тайёрлов
Мавзу
Бахтли болалик
Муддати
Июнь 1-ҳафта
Ривожланиш
соҳаларига оид
мақсадлар
Жисмоний ривожланиш
ва соғлом турмуш
тарзининг шаклланиши
Оёқлар учидан товонга алмаштириб юради. Югуришнинг ҳар хил турларини: илонизи, зигзаг, мокисимон, тўсиқларни
енгиб
ўтиб бажаради. Турли усуллар билан сакрайди. Бир неча предмет оралаб эмаклайди. Коптокни клюшка билан тўсиқларора олиб
ўтади. Қумли халтачани нишонга отади.
Ижтимоий-ҳиссий
ривожланиш
Мустақил ўзига фаолият турини танлайди. Тушунарли асарларни қизиқиш билан тинглайди ва уларга ҳиссиётларини намоён
этади.
Нутқ, мулоқот, ўқиш ва
ёзиш малакалари
Расм асосида ҳодиса ва воқеаларни тушунтириб беради. Нутқнинг монологик шаклини қўллайди. Севимли бадиий адабиёт
номлари ва уларнинг муаллифларини билади.
Билиш жараёнининг
ривожланиши
Турли ҳажмли геометирик фигуралар (куб, цилиндр, ғишт,
пластина, пирамида)дан уй қура олади,
улар номларини ва
белгиларини билади. Расмдаги сюжетни эслаб қолади ва уни гапиради. Кетма-кетликни сақлаган ҳолда фикр юритади, мулоҳаза
қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: