Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим


Download 3.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet157/216
Sana20.07.2023
Hajmi3.43 Mb.
#1661386
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   216
Bog'liq
Yozgi sog\'lomlashtirish MTTda Yozgi sog\'lomlashtirish metodik tavsiya (2)

 
Санъат 
 
Мавзу: Ёз манзараси 
Мақсад: болалар расм чизишнинг бостириб чизиш усули орқали ёз манзарасини тасвирлай 
оладилар.
Керакли жиҳозлар:ёз манзараси тасвирланган расмлар, оқ қоғоз, пергамент қоғоз, бўёқлар, 
мўйқалам, ёзги барглар, турли хилдаги гуллар, сув идиши, салфетка. 


178 
Фаолиятнинг бориши: 
1. Ёз манзараси мавзусидаги расмларни кўриш. 
2. Бостириб чизиш усули чизмаси билан танишиш. 
3. Болалар ижодий иши. 
4. Болалар ишларини муҳокама қилиш ва рағбатлантириш. 
Қўшимча:пахтали чўпчалар усулини қўллаш мумкин. 
Алоҳида эътибор қаратилади: болаларда ижодий тафаккурниниг ривожланиши. 
 
Қуриш-ясаш ва математика  
Мавзу: Экологик йўлакча 
Мақсад: болалар экологик йўлакчани қуришда кубиклар ва турли конструкторлардан 
мақсадли фойдаланадилар.
Керакли жиҳозлар: кубиклар, геометрик шакл, манзарали ўсимликлар тўплами, экологик 
йўлакчани тасвири туширилган суратлар. 
Фаолиятнинг бориши:  
1. Намуна ва экологик йўлакча мавзуси бўйича суратларни кўриб чиқиш. 
2. Экологик йўлакча қурилишини режалаштириш. 
3. Экологик йўлакчани конструкциялаш. 
4. Болалар ишларини муҳокама қилиш ва рағбатлантириш. 
Қўшимча: тарбиячи болаларга ўз композицияларини майда ўйинчоқлар (арчалар, 
ҳайвонлар, қушлар, гуллар, ҳайкалчалар ва шу кабилар) билан безашни таклиф этиши 
мумкин. 
Алоҳида эътибор қаратилади: болаларнинг жамоа бўлиб ишлашлари.
 
Сюжетли-ролли ўйинлар ва саҳналаштириш
Мавзу: Ҳайвонот боғи 
Мақсад: болалар йиртқич ҳайвонлар ва уларнинг яшаш тарзи ҳақида билимларини 
мустаҳкамлайдилар, ҳайвонот боғида ишлайдиган ходимлар касби билан танишадилар. 

Download 3.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling