Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим


Download 3.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/216
Sana20.07.2023
Hajmi3.43 Mb.
#1661386
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   216
Bog'liq
Yozgi sog\'lomlashtirish MTTda Yozgi sog\'lomlashtirish metodik tavsiya (2)

Керакли жиҳозлар: ҳайвонот боғининг расми, асосий қурилиш материаллари, ўйинчоқ 
йиртқич ҳайвонлар, ҳайвонларни овқатлантириш учун идишлар, халат, ҳайвонлар 
ниқоблари. 
Фаолиятнинг бориши: 
1. Ҳайвонот боғининг расми билан танишиш. 
2. Ролларни тақсимлаш. 
3. Ўйин учун керакли атрибутларни танлаш. 
4. Ижро этиш жараёни. 
 
Ўйиннинг бориши: 
Қурувчилар ҳайвонот боғини қурадилар.
Ҳайдовчи ҳайвонларни юк машинасида олиб келади.
Юк ташувчилар ҳайвонлар солинган қафасларни жойлаштирадилар.
Ҳайвонот боғи ишчилари ҳайвонларни парвариш қиладилар (овқатлантирадилар, сув 
берадилар, қафасларни тозалайдилар). 
Ветеринар шифокор ҳайвонларга ғамхўрлик қилади, уларни текширади (ҳароратини 
ўлчайди, фонендоскоп билан эшитади). 


179 
Кассир чипталарни сотади.
Экскурсовод экскурсия ўтказади, ҳайвонлар ҳақида гапириб беради, хавфсизлик 
чоралари ҳақида айтади.
Меҳмонлар чипталар сотиб олиб, экскурсоводни тинглайдилар, ҳайвонларни томоша 
қиладилар. 
3. Муҳокама қилиш ва рағбатлантириш. 
Қўшимча: ҳайвонлар ҳақида шеърлар. 
Алоҳида эътибор қаратилади: ҳайвонларга дўстона муносабатда бўлиш ва уларга 
ғамхўрлик қилиш. 
 
Санъат 
 
Мавзу:Қуёшли кун 
Мақсад: болалар аппликацияда тасвирни уйғунлаштириш ва эстетик безатишни биладилар. 
Керакли жиҳозлар:чарақлаб турган қуёш манзараси расми, рангли қоғоз, картон, қайчи, 
елим, салфетка, мўйқалам. 
Фаолиятнинг бориши:
1. Мавзу бўйича расмларни кўриб чиқиш. 
2. Қуёшли кунни болалар билан тасвирлашни режалаштириш. 
3. Ижодий жараён. 
4. Болалар ишларини муҳокама қилиш ва рағбатлантириш. 
Қўшимча: мавзу бўйича ашула тинглаш ва тасаввур этиш. 

Download 3.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling