Қўшимча: тайёрланган ишларни ота-оналарга ҳадя этиш
Алоҳида эътибор қаратилади: бармоқларни битта йўналиш бўйича ҳаракатланиш
техникаси.
Тил ва нутқ
Мавзу: Зарарли одатлар ва уларнинг олдини олиш
Мақсад: болалар зарарли одатлар (тирноқни оғзига солиш, предметларни сўриш ва
чайнаш, бармоқларни қулоқ ва бурун тешигига солиш), уларнинг оқибатларини биладилар
ва бундай одатлардан сақланадилар.
Керакли жиҳозлар: мультфильм ёки слайд, зарарли ва фойдали одатлар акс этган
расмлар, гигиенага тааллуқли расмлар.
Фаолиятнинг бориши:
1. Зарарли одатлар ҳақида мультфильм ёки слайд намойиши.
2. “Фойдали одатларни кўрсат” ўйини (зарарли ва фойдали одатлар акс этган расмлар
гилам устига қўйилади. Агар бола зарарли одатлар акс этган расмни олса хафа
кайфиятга, фойдали одатлар акс этган расмни олса хурсанд кайфиятга
ёпиштиради).
3. Фойдали одатларни қарсаклар орқали аниқлаш ўйини.
4. Мавзу бўйича болаларнинг фикрларини тинглаш.
Қўшимча: шеърлар ва эртакларни эслаш
Алоҳида эътибор қаратилади: зарарли одатлардан ўзини тийиш, фойдали одатларни
сингдириш.
Фан ва табиат
Мавзу: Буюк сиймолар сиҳат-саломатлик ҳақида
Мақсад: болалар буюк сиймоларнинг сиҳат-саломатлик ҳақида айтган ибратли
фикрларини билиб оладилар.
Керакли жиҳозлар: АКТ, доривор ўсимликлар: наматак, анор пўсти, макка соқоли.
Фаолиятнинг бориши:
1. Доривор ўсимликларнинг слайдлар орқали намойиши.
2. Буюк сиймолар сиҳат-саломатлик ҳақидаги ибрат сўзларини тинглаш.
3. Наматак, анор пўсти, макка соқолини дамлаб дўстлари билан баҳам кўриш.
Қўшимча: доривор ўсимликлар тасвирланган альбомни кўриб чиқиш.
Алоҳида эътибор қаратилади: доривор ўсимликларнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти.
Санъат
Мавзу:Ҳосил йиғамиз
Do'stlaringiz bilan baham: |