229
Қуриш, конструкциялаш ва математика
Мавзу: Ўйинлар шаҳарчаси
Мақсад: болалар кублар ва турли конструкторлардан ўринли фойдаланишни биладилар.
Керакли жиҳозлар: кублар,
геометрик шакл, манзарали ўсимликлар тўплами, ўйинлар
шаҳарчаси тасвири туширилган суратлар.
Фаолиятнинг бориши:
1. “Ўйинлар шаҳарчаси” мавзуси бўйича суратларни кўриб чиқиш.
2. Ўйинлар шаҳарчасининг қурилишини режалаштириш.
3. “Ўйинлар шаҳарчаси” ни конструкциялаш.
4. Болалар ишларини муҳокама қилиш ва рағбатлантириш.
Қўшимча: тарбиячи болаларга ўз композицияларини майда ўйинчоқлар (арчалар, гуллар,
ҳайкалчалар ва шу кабилар) билан безашни таклиф этиш.
Алоҳида эътибор қаратилади: қурувчи касбига қизиқиш ва ҳурматнинг ортиши.
Сюжетли-ролли ўйинлар ва саҳналаштириш
Мавзу: Модалар ательеси (қўғирчоқ учун кўйлак)
Мақсад: болалар ўйин орқали модельер ва тикувчи касбини тасвирлаб берадилар.
Керакли жиҳозлар: турли гулли ва сидирға
ипли матолардан намуналар, тасмалар,
қўғирчоқ кийимлари андозалари, чиройли кўйлаклар кийган қўғирчоқлар.
Фаолиятнинг бориши:
1. “Қўғирчоқни кийинтирамиз” ўйин (тайёр кийимлар).
2. Ўз ишлари учун мато ва қўғирчоқ танлаш.
3. Ўз қўғирчоғи учун либос яратиш.
4. “Ясанган қўғирчоқлар” намойиши.
Do'stlaringiz bilan baham: