Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим


Download 3.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet204/216
Sana20.07.2023
Hajmi3.43 Mb.
#1661386
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   216
Bog'liq
Yozgi sog\'lomlashtirish MTTda Yozgi sog\'lomlashtirish metodik tavsiya (2)

Фаолиятнинг бориши:
1. “Шаҳардаги светофорлар” мавзусидаги расмларни кўриш. 
2. Светофор ясаш чизмаси билан танишиш. 
3. Ишни режалаштириш 
4. Иш жараёни. 
5. Болаларнинг фаолияти натижасини муҳокама қилиш. 
6. Рағбатлантириш. 
Қўшимча: тайёр светофорни ҳовлидаги йўл ҳаракати майдончасига ўрнатиб “Йўл белгилари” 
таълимий ўйинини ўйнаш.
Алоҳида эътибор қаратилади:йўлни кесиб ўтаётганда светофор чироқларига қараб ўтиш.
 
 
Санъат 
Мавзу: Йўл белгиларини ясаш
Мақсад: болалар йўл белгиларини ясашда пластилин ёки лойни айлантириш ва думалатиш 
кўникмаларини ривожлантирадилар. 
Керакли жиҳозлар: лой, пластилин, йўл белгилари намуналари, расмлари, стек, салфетка, доска.
Фаолиятнинг бориши: 
1. Йўл белгилари мавзусидаги расмларни томоша қилиш. 
2. Иш столини йўл белгиларини ясаш учун тайёрлаш. 
3. Иш жараёни. 
4. Болалар ишлари натижаларини муҳокама қилиш ва рағбатлантириш.
5. Болалар ишлари кўргазмаси. 
Қўшимча: “Светофор” қўшиғини тинглаш. 


226 
Алоҳида эътибор қаратилади: ясаш техникаси. 
 
Фан ва табиат 
Мавзу: Ҳаво маркази (экологик тарбия)
Мақсад: болалар ҳаво хусусиятлари ҳақидаги билимларини амалий тажрибалар орқали 
мустаҳкамлайдилар.
Керакли жиҳозлар: бўш стакан, қоғоз салфетка, сув.
Фаолиятнинг бориши:
 
Амалий тажриба: 
1. Бўш стакан тагига қоғоз салфетка ёпиштирилади ва стакан тескари ўгириб сувга 
туширилади. 
2. Стакан сув билан тўлади, ичидаги қоғоз салфетка стакан ичида ҳаво борлиги учун қуруқ 
қолади. 
3. Тажрибани муҳокама қилиш. 
4. Болалар билан ўтилган тажрибадан ҳулоса чиқариш. 

Download 3.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling