АВГУСТ. УЧИНЧИ ҲАФТА
ЎЙНАБ ЎРГАНАМИЗ
Тил, нутқ ва саводхонликка ўргатиш
Мавзу: Бармоқлар театри
Мақсад: болалар бармоқ ҳаракатлари орқали нутқни ривожлантирадилар.
Керакли жиҳозлар: АКТ, бармоқлар учун тўқилган-тикилган эртаклар қаҳрамонлари
қўғирчоқлари.
Фаолиятнинг бориши:
1. АКТорқали театрларнинг намойиши.
1. Эртак қаҳрамонлари ва сюжетини ёдга олиш.
2. Эртак қаҳрамонларини танлаш ва ролларни тақсимлаш.
3. Ўйин жараёни.
4. Болалар иштирокини муҳокама қилиш ва рағбатлантириш.
Қўшимча: Ўзбек миллий академик театр актёрлари ҳақида маълумот бериш.
Алоҳида эътибор қаратилади: ролларни бажариш жараёнида нутқнинг равонлиги.
Фан ва табиат
Мавзу: Сувости кемаси
Мақсад: болалар шўр сувнинг зичлиги тоза сувнинг зичлигидан оғир эканлигини билиб
оладилар.
Керакли жиҳозлар: 2 дона шиша стакан, тоза сув, хом тухум, туз, қошиқ.
Фаолиятнинг бориши:
1. 1-стаканга тухум ва унинг устидан сув қуйилади.
Бу жараёнда болалар тухумнинг сувга чўкишини кузатадилар.
2. 2-стаканга 3 ош қошиқ туз аралаштирилади ва унга тухум солинади.
Бу жараёнда болалар тухумнинг сув юзига сузиб юришини кузатадилар.
3. Хулоса: Шўр сувнинг зичлиги тоза сувнинг зичлигидан анча оғир. Шунинг учун
шўр сувга предметлар чўкмайди.
Қўшимча: денгиз сувида сузиш тоза сувга сузишдан осонлигини айтиш.
Алоҳида эътибор қаратилади: амалга оширилаётган ҳар бир жараённи болалар томонидан
изоҳланиши.
Санъат
Мавзу: Бизнинг ўйин майдончамиз
Мақсад: болалар ўйин майдончасини расм чизиш орқали тасвирлай оладилар.
Керакли жиҳозлар: ўйин майдончаси тасвирланган расмлар, рангли бўёқлар, оқ қоғоз,
мўйқалам.
Do'stlaringiz bilan baham: |