Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим


Download 3.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet207/216
Sana20.07.2023
Hajmi3.43 Mb.
#1661386
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   216
Bog'liq
Yozgi sog\'lomlashtirish MTTda Yozgi sog\'lomlashtirish metodik tavsiya (2)

АВГУСТ. УЧИНЧИ ҲАФТА 
ЎЙНАБ ЎРГАНАМИЗ
 
Тил, нутқ ва саводхонликка ўргатиш 
Мавзу: Бармоқлар театри 
Мақсад: болалар бармоқ ҳаракатлари орқали нутқни ривожлантирадилар. 
Керакли жиҳозлар: АКТ, бармоқлар учун тўқилган-тикилган эртаклар қаҳрамонлари 
қўғирчоқлари. 
Фаолиятнинг бориши:
1. АКТорқали театрларнинг намойиши. 
1. Эртак қаҳрамонлари ва сюжетини ёдга олиш. 
2. Эртак қаҳрамонларини танлаш ва ролларни тақсимлаш. 
3. Ўйин жараёни. 
4. Болалар иштирокини муҳокама қилиш ва рағбатлантириш. 
Қўшимча: Ўзбек миллий академик театр актёрлари ҳақида маълумот бериш.
Алоҳида эътибор қаратилади: ролларни бажариш жараёнида нутқнинг равонлиги.
 
Фан ва табиат
Мавзу: Сувости кемаси 
Мақсад: болалар шўр сувнинг зичлиги тоза сувнинг зичлигидан оғир эканлигини билиб 
оладилар.
Керакли жиҳозлар: 2 дона шиша стакан, тоза сув, хом тухум, туз, қошиқ.
Фаолиятнинг бориши:
1. 1-стаканга тухум ва унинг устидан сув қуйилади. 
Бу жараёнда болалар тухумнинг сувга чўкишини кузатадилар. 
2. 2-стаканга 3 ош қошиқ туз аралаштирилади ва унга тухум солинади. 
Бу жараёнда болалар тухумнинг сув юзига сузиб юришини кузатадилар. 
3. Хулоса: Шўр сувнинг зичлиги тоза сувнинг зичлигидан анча оғир. Шунинг учун 
шўр сувга предметлар чўкмайди.
Қўшимча: денгиз сувида сузиш тоза сувга сузишдан осонлигини айтиш. 
Алоҳида эътибор қаратилади: амалга оширилаётган ҳар бир жараённи болалар томонидан 
изоҳланиши.
 
Санъат

Мавзу: Бизнинг ўйин майдончамиз
Мақсад: болалар ўйин майдончасини расм чизиш орқали тасвирлай оладилар. 
Керакли жиҳозлар: ўйин майдончаси тасвирланган расмлар, рангли бўёқлар, оқ қоғоз, 
мўйқалам.

Download 3.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling