Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим


Қўшимча: қурган инларни муассаса боғидаги дарахтларга ўрнатиш


Download 3.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet215/216
Sana20.07.2023
Hajmi3.43 Mb.
#1661386
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   216
Bog'liq
Yozgi sog\'lomlashtirish MTTda Yozgi sog\'lomlashtirish metodik tavsiya (2)

Қўшимчақурган инларни муассаса боғидаги дарахтларга ўрнатиш. 
Алоҳида эътибор қаратилади: қушларга нисбатан меҳр, икки томонлама скочдан 
фойдаланиш малакаси. 
 
Фан ва табиат
Мавзу: Сувнинг хусусияти
 
Мақсад: болалар битта рангдан иккинчи рангни ҳосил бўлиши ҳақидаги олган 
билимларини амалий тажриба орқали мустаҳкамлайдилар.
Керакли жиҳозлар: 6 дона стакан, қоғоз салфеткалар, фартук, сув, хоҳишга кўра ранглар, 
пипетка 
Фаолиятнинг бориши: 
1. 3 та стаканга сув солиш ва уларни ранглаш. 
2. Ҳар бир стаканни биттадан бўш стакан билан жуфтлаштириш. 
3. Салфеткаларни ўртасидан кесиш ва бир-бирига улаш. 
4. Бир учини рангли сувга, иккинчи учини стаканга қўйиш. Ҳар бир стаканга шу 
ҳолатни давом эттириш. 
5. Бир неча дақиқалардан сўнг томчиларнинг кучи натижасида сув бўш стаканга оқа 
бошлайди. 
6. Жараённи кузатиш. 
7. Тажрибани умумлаштириш ва хулоса. Рангларнинг аралашиб оқиши натижасида 
тўртинчи ранг ҳосил бўлиши. 
Алоҳида эътибор қаратилади: болалар тажриба иштирокчисига айланадилар. 
 
Санъат
Мавзу: Ширин тарвузлар 
Мақсад: болалар тарвуз бўлакларини пластилин орқали тасвирлаб берадилар. 


235 
Керакли жиҳозлар: пластилин, доска, стеклар, салфеткалар, бутун ва бўлинган тарвуз 
расмлари. 
Фаолиятнинг бориши: 
1. Тарвуз ва унинг бўлаклари тасвирланган расмларни кўриб чиқиш. 
2. Ижодий ишни режалаштириш. 
3. Ижодий жараён. 
4. Болалар ишларини муҳокама қилиш ва рағбатлантириш. 
5. Тайёр ишлар кўргазмаси. 
Қўшимча: табиий тарвуздан шарбат тайёрлаш. 
Алоҳида эътибор қаратилади: ижодий қобилиятнинг ривожланиши. 

Download 3.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling