Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим


Download 3.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet212/216
Sana20.07.2023
Hajmi3.43 Mb.
#1661386
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   216
Bog'liq
Yozgi sog\'lomlashtirish MTTda Yozgi sog\'lomlashtirish metodik tavsiya (2)

АВГУСТ. ТЎРТИНЧИ ҲАФТА 
ЁЗ ЎТДИ СОЗ
 
Сюжетли-ролли ўйинлар ва саҳналаштириш 
Мавзу: Қўғирчоқ театрини саҳналаштириш (бола ихтиёрига кўра) 
Мақсад: болалар ўзини турли ролларда синаб қўғирчоқ театрини саҳналаштирадилар.
Керакли жиҳозлар: қўғирчоқ театри анжомлари, қўғирчоқ кийимлари, чиройли кўйлаклар 
кийган қўғирчоқлар. 
Фаолиятнинг бориши:
1. 
Қўғирчоқ театри ҳақида суҳбат. 
2. 
Қўғирчоқ театри мавзусини танлаш. 
3. 
Қўғирчоқ театри намойиши. 
4. 
Болалар ишлари муҳокамаси ва рағбатлантириш. 
Қўшимча: қўғирчоқларга янги кийимлар кийдириш.
Алоҳида эътибор қаратилади: актёрлик сифатларининг тарбияланиш, ижрода ўзини 
эркин тутиш.
 
Тил ва нутқ
Мавзу: “Бу қачон бўлади?” таълимий ўйини 
Мақсад: болалар йил фаслларининг ўзига хос белгилари тўғрисидаги тасаввурларини 
мустаҳкамлайдилар, пишган меваларни хом мевадан фарқлайдилар, мевалар қаерда тезроқ 
пишишини (дарахт тагидами, соядами, ялангликдами ёки офтобдами) ва унинг сабаби 
натижаларини билиб оладилар. 
Керакли жиҳозлар: йил фаслларининг ўзига хос белгилари ҳамда боғ, полиз, дала 
экинлари тасвирланган расмли карточкалар. 
Фаолиятнинг бориши: 
1. Расмларни томоша қилиш. 
2. Расмга қараб фаслларнинг тартибини, ўзига хос хусусиятларини сўзлаб бериш. 
3. Саволларга жавоб бериш. 
- Полизда қачон қовун-тарвузлар, помидор, болгар қалампири, бодринглар пишади? 
- Қачон олма, нок, беҳи, олча, гилос, олхўри, анжир, ўрик пишади? 
- Қачон қуёш заррин нурларини тарқатади?
- Қачон асаларилар, қалдирғочлар уяларидан учиб чиқадилар ва ҳавода баланд парвоз 
қиладилар? 
- Қачон қуёш тўқ қизил ёки олтин рангга киради?
- Қачон ой ва юлдузлар чиқади?
4. Ўйинни якунлаш ва муҳокама қилиш. 
5. Рағбатлантириш. 

Download 3.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling