Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим


Download 3.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet214/216
Sana20.07.2023
Hajmi3.43 Mb.
#1661386
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   216
Bog'liq
Yozgi sog\'lomlashtirish MTTda Yozgi sog\'lomlashtirish metodik tavsiya (2)

Керакли жиҳозлар: цирк аренаси тасвирланган расм, томоша кўрсатадиган йиртқич 
ҳайвонлар ва қушлар расмлари, ҳайвонларни овқатлантириш учун идишлар, кийимлар,
ҳайвонлар ниқоблари. 
Фаолиятнинг бориши: 
1. Цирк аренаси тасвирланган расм билан танишиш. 
2. Ролларни тақсимлаш. 
3. Ўйин учун керакли атрибутларни танлаш. 
4. Ижро этиш жараёни. 
 
5. Ролларни алмашиш. 
6. Ўйиндан кейинги таассуротлари билан ўртоқлашиш. 
Қўшимча: “Адашиб қолган касблар” ўйини. 
Эътиборга молик жиҳати: цирк ҳаёти ва у ердаги жараёнлар ҳақидаги билимлари. 
 
Санъат 
 
Мавзу: Қуёшли кун 
Мақсад: болалар аппликацияда тасвирни уйғунлаштириш ва эстетик безатишни биладилар. 
Керакли жиҳозлар: чарақлаб турган қуёш манзараси расми, рангли қоғоз, картон, қайчи, 
елим, салфетка. 


234 
Фаолиятнинг бориши:
1. Расм ва намунани кўриш 
2. Зарурий шаклларни кесиш. 
3. Тайёр шаклларни елимлаш орқали “Қуёшли кун” композициясини яратиш. 
4. Рағбатлантириш. 
Қўшимча: “Қуёшжон” ашуласини тинглаш ва харакатларини ижро этиш. 
Алоҳида эътибор қаратилади: майда деталларни йиртиб юбормасдан кесиш малакалари.
 
Қуриш, конструкциялаш ва математика 
Мавзу: Қушлар учун ин қурамиз 
Мақсад: болалар картон қутилар, тахта бўлаклари ёрдамида қушлар учун ин қурадилар. 
Керакли жиҳозлар: картон қутилар, тахта бўлаклари, бирлаштириш учун икки ёқлама 
скоч, қушлар учун ясалган инлар расмлари, АКТ. 
Фаолиятнинг бориши: 
1. АКТ орқали қушларнинг ини тасвирланган лавҳаларни ва расмларни томоша қилиш. 
2. Ин қуриш учун анжомларни танлаш ва режалаштириш. 
3. Қуриш жараёни. 
4. Ишнинг якуни ва муҳокамаси. 
5. Рағбатлантириш. 

Download 3.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling