Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим


Қўшимча: кўйлаклар учун аксессуарлар таклиф этиш. Алоҳида эътибор қаратилади


Download 3.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet209/216
Sana20.07.2023
Hajmi3.43 Mb.
#1661386
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   216
Bog'liq
Yozgi sog\'lomlashtirish MTTda Yozgi sog\'lomlashtirish metodik tavsiya (2)

Қўшимчакўйлаклар учун аксессуарлар таклиф этиш.
Алоҳида эътибор қаратилади: қўл майда моторикаларининг ривожланиши ва ҳаёт 
хавфсизлиги асослари. 
 
Санъат
Мавзу: Севимли ўйинчоғим 
Мақсад: болалар ўз севимли ўйинчоғининг расмини чизиш орқали қўғирчоқ ҳақидаги 
фикрларини асослаб бера оладилар. 
Керакли жиҳозлар: ўйинчоқлар расми, рангли қоғоз, картон, қайчи, елим, қути, 
пластилин.
Фаолиятнинг бориши:
 
1. Севимли ўйинчоғим мавзусидаги расмларни кўриш. 
2. Севимли ўйинчоғим мавзусида болалар танлови муҳокамаси. 
3. Иш жараёни. 
4. Болаларнинг фаолияти натижасини муҳокама қилиш. 
5. Рағбатлантириш.  
Қўшимча: кўргазма ташкил этиш.
Алоҳида эътибор қаратилади: ўз ижодини чиройли безатиш. 
 
 


230 
Қуриш, конструкциялаш ва математика 
Мавзу: Ўйинчоқларни пазл усулида йиғиш 
Мақсад: болалар пазл ўйинчоқлар ёрдамида камида 16 та бўлакдан иборат шакл йиғишни 
биладилар.
Керакли жиҳозлар: пазл ўйинчоқлар. 
Фаолиятнинг бориши:  
1. Пазл ўйинчоқлар мавзуси бўйича суратларни кўриб чиқиш. 
2. Пазл ўйинчоқларни намуна асосида йиғиш. 
3. Болалар ишларини муҳокама қилиш ва рағбатлантириш. 
Қўшимча: болалар ишлари кўргазмасини ташкил этиш. 
Алоҳида эътибор қаратилади: мустақил равишда намунага қараб шаклни тўғри йиғиш 
малакалари. 
 
Фан ва табиат
Мавзу: Бузилган ўйинчоқларни тузатиш
Мақсад: болалар бузилган ўйинчоқларни тузатиш йўлларини (елимлаш, улаш, батерейка 
қўйиш, отверткада бураш) тушунадилар ва амалда бажара оладилар.
Керакли жиҳозлар: бузилган ўйинчоқлар, тузатиш учун асбоблар, отвертка, батарейкалар.

Download 3.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling