224
АВГУСТ. ИККИНЧИ ҲАФТА
БУНИ БИЛИШ ФОЙДАЛИ
Тил, нутқ ва саводхонликка ўргатиш
Мавзу: Чўмилиш ҳавзасидаги ҳолатлар
Мақсад: болалар чўмилиш ҳавзаларидаги тартиб ва қоидаларни биладилар,
уларга риоя
қиладилар, чўмилиш мумкин бўлмаган сув ҳавзалари ҳақидаги билимларини мустаҳкамлайдилар.
Керакли жиҳозлар: АКТ, сочиқ, махсус ҳимояловчи кийимлар: бадан ҳамда қўллар учун
баллончалар, қулоқ ва бурун учун мосламалар, чўмилиш ҳавзасида содир бўлиши мумкин бўлган
салбий ҳолатлар тасвирланган расмлар.
Фаолиятнинг бориши:
1. Мавзуга мос расмлар ва АКТ намойишини кўриш.
2. Ҳар бир анжомни изоҳлаш.
3. Содир бўлиши мумкин бўлган салбий ҳолатлар тасвирланган расмларни кузатиш ва
болалар билан муҳокама қилиш.
4. Болалар иштирокини муҳокама қилиш ва рағбатлантириш.
Қўшимча: “Сузади-сузмайди” таълимий ўйини.
Алоҳида эътибор қаратилади: қўл ва оёқларнинг ҳаракатланиш тартибини билишлари.
Санъат
Мавзу: Ҳаёт учун хавфли
Мақсад: болалар ҳаёт учун хавфли ҳолатларни расм орқали
тасвирлаб бера оладилар, техника
воситаларидан тўғри фойдаланиш қоидаларига амал қиладилар.
Керакли жиҳозлар: газ печи, ток разеткаларидан тўғри фойдаланилмаганда келиб чиқадиган
салбий оқибатлар тасвирланган расмлар, гуашь, акварель бўёқлари, турли мўйқаламлар,
сувли
идиш, салфетка.
Фаолиятнинг бориши:
1. Газ печи, ток, разеткалардан тўғри фойдаланилмаганда келиб чиқадиган
салбий
оқибатлар тасвирланган расмларни томоша қилиш.
2. Ишни режалаштириш.
3. Иш жараёни.
4. Иш натижаларини муҳокама қилиш.
5. Рағбатлантириш.
Қўшимча: ота-оналар учун кўргазма ташкил этиш.
Эътиборга молик жиҳати: эҳтиёткор бўлиш кўникмасининг ривожланиши.
Қуриш, конструкциялаш ва математика
Мавзу: “Йўл белгилари”, “Рақами бўйича териб бер” сонли қирқма расмлар асосида йиғамиз
Do'stlaringiz bilan baham: