Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим


Download 3.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/216
Sana20.07.2023
Hajmi3.43 Mb.
#1661386
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   216
Bog'liq
Yozgi sog\'lomlashtirish MTTda Yozgi sog\'lomlashtirish metodik tavsiya (2)

ИЮЛЬ. УЧИНЧИ ҲАФТА 
ЭРТАКЛАР ЯХШИЛИККА ЕТАКЛАР 
Сюжетли-ролли ўйинлар ва саҳналаштириш 
Мавзу: Китоб дўкони 
Мақсад: болалар китобга қизиқадилар ва китоб дўкон ҳақидаги тушунчаларини бойитадилар. 
Керакли жиҳозлар: китоблар, расмлар, ўйинчоқ терминал ва пуллар. 
Фаолиятнинг бориши: 
1. Болалар ичидан сотувчини танлаш. 
2. Китоб дўконини томоша қилиш. 
3. Сотувчи билан суҳбатлашиш, нархларни сўраш. 
4. Китоб сотиб олганда пул муомаласи билан ишлаш. 
Қўшимча қисм: болаларни муассасадаги кичик кутубхонага сайр қилиш. 
Алоҳида эътибор қаратилади: ўйин сўнгида жиҳозларни тартибга келтириш. 
Санъат
Мавзу: Севимли эртак китобим 
Максад: болалар севимли эртак китоби расмини чизадилар, қалам ва бўёқ билан ишлаш 
малакаларини мустаҳкамлайдилар. 
Керакли жиҳозлар: оқ қоғоз, қалам, бўёқ, намуна. 
Фаолиятнинг бориши: 
1. Эртак китобларини томоша қилиш. 
2. Болаларнинг севимли китоблари ҳақида суҳбат. 
3. Ёқтирган эртак китоблари расмини чизиш. 
4. Китоблар тақдимоти. 
Қўшимча қисм: севимли эртаги ҳақида суҳбат қуриш. 
Куриш-ясаш ва математика
Мавзу: Эртакдаги минора
Максад: болалар миноралар ҳақидаги тушунчаларини ҳамда саноқ ва катта-кичик ҳажм 
тўғрисидаги билимларини мустаҳкамлайдилар. 
Керакли жиҳозлар: лего, мозаика, кубиклар. 
Фаолиятнинг бориши: 
1. Эртаклардаги минораларнинг расмларини томоша қилиш. 
2. Расм ва намуналарни таҳлил қилиш. 
3. Ижодий иш. 
4. Бажарилган ишларга изоҳ бериш. 
Қўшимча қисм: сайрда қумдан эртаклардаги минораларни ясаш. 
 
Фан ва табиат 
Мавзу: Эртак қаҳрамонларини яратиш 


54 
Максад: болалар эртак қаҳрамонларини ёдга оладилар, уларнинг образларига кира оладилар
кўриниши асосида сюжетни қумдан ёки яна бирон бир турдаги материалдан ярата оладилар
ижодий иш вақтида гигиенага риоя қиладилар.

Download 3.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling