61
9. Болаларни рағбатлантириш
Алоҳида эътибор қаратилади: ижодий ёндашиш.
Тил ва нутқ
Мавзу:
Мева ва сабзавотларни ажрат
Мақсад: тарбияланувчилар сабзавот ва меваларни фарқлайдилар, луғат бойлигини оширадилар,
таълимий ўйинларга қизиқиш билдирадилар.
Керакли жиҳозлар: мева ва сабзавотлар тўплами, саватча, ликопча, “Мева ва сабзавотлар”
таълимий ўйини.
Фаолиятнинг бориши:
1. Саватдаги сабзавотларни ва ликопчадаги меваларни кузатиш.
2. Мева ва сабзавотлар расмларини кўриб чиқиш.
3. Саватча ва ликопчага сабзавот ва мевалар расмини ажратиш ва ўхшаш, фарқли
жиҳатларини тушунтириш.
4. Болаларни рағбатлантириш.
Қўшимча: ким қандай сабзавот ва меваларни яхши кўриши ҳақида суҳбат.
Алоҳида эътибор қаратилади: болаларнинг луғат бойлигини янги сўзлар билан бойитиш.
Санъат
Мавзу: Ҳосил йиғамиз
Мақсад: тарбияланувчиларнинг қўл
моторикаси ривожланади, ижодий тасаввури шаклланади.
Do'stlaringiz bilan baham: