60
АВГУСТ. БИРИНЧИ ҲАФТА
САБЗАВОТ ВА МЕВАЛАР
Сюжетли-ролли ўйинлар ва саҳналаштириш
Мавзу: Сабзавот ва мевалар дўкони
Мақсад: тарбияланувчилар “Дўконда” таълимий ўйини орқали ёз ойларида пишадиган сабзавот
ва мевалар ҳақидаги билимларини мустаҳкамлайдилар.
Керакли жиҳозлар: АКТ,
сотувчи кийими, тарози,
ясама пул, мева ва сабзавотлар муляжи.
Фаолиятнинг бориши:
1. Ўйин жиҳозлари билан танишиш.
2. Ролларни тақсимлаш.
3. Ўйин жараёни.
4. Ролларни алмашиб ўйнаш.
5. Болаларни рағбатлантириш.
Қўшимча қисм: мева ва
сабзавотли карточкаларни бериб,
уларни ажратиб, саватчаларга
солишни таклиф этиш.
Фан ва табиат
Мавзу: Таъмидан топ
Мақсад: тарбияланувчилар меваларни таътиб кўриш орқали
уларнинг таъмларини
фарқлайдилар, луғатини янги сўзлар (нордон, ширин) билан бойитадилар.
Керакли жиҳозлар: ликопчада майда қилиб тўғралган ҳар хил мевалар (олма, узум, лимон,
банан, анор), кўзни боғлаш учун рўмолча, салфетка, мевалар расми тасвирланган карточкалар.
Фаолиятнинг бориши:
4. Ликопчадаги меваларни кўриб чиқиш.
5. Меваларни таътиб кўриш ва мева номини айтиш.
6. Расмли карточкаларни мазасига кўра (ширин, нордон) ажратиш.
7. Меваларнинг фойдали томонлари ҳақида суҳбат.
8. Болаларни рағбатлантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: