Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим


Қўшимча: ким қандай сабзавот ва меваларни яхши кўриши ҳақида суҳбат.  Алоҳида эътибор қаратилади


Download 3.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/216
Sana20.07.2023
Hajmi3.43 Mb.
#1661386
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   216
Bog'liq
Yozgi sog\'lomlashtirish MTTda Yozgi sog\'lomlashtirish metodik tavsiya (2)

Қўшимча: ким қандай сабзавот ва меваларни яхши кўриши ҳақида суҳбат. 
Алоҳида эътибор қаратилади: болалар диққати ва хотирасини ривожлантириш. 
 
Тил ва нутқ 
Мавзу: Қисмлардан бутун яса ва у ҳақида ҳикоя қилиб бер. 
Мақсад: тарбияланувчилар диққати, мавжуд қисмлардан кераклигини излай олиш ва 
топиш ва ўз ўрнига жойлаштириш малакаларини ривожлантирадилар. Қисмларни 
бирлаштириш орқали сабзавот ва меваларни фарқлайдилар ва уларни ажратадилар. 
Керакли жиҳозлар: мева ва сабзавотлар расмларининг қисмларга бўлинган тўплами 
ва уларнинг асл расмлари 
Фаолиятнинг бориши
1. Берилган тўпламдаги қисмларни кўздан кечириш ва вазифани аниқлаштириб олиш. 
2. Ўзлари танлаган қисмнинг қолган қисмларини топиш ва бирлаштириш.
3. Қисмлардан ҳосил бўлган яхлит расмлардаги сабзавот ва меваларнинг номини 
айтиш. 


109 
4. Болаларни рағбатлантириш. 
Қўшимча: ким қандай сабзавот ва меваларни яхши кўриши ҳақида суҳбат. 
Алоҳида эътибор қаратилади: болалар диққати ва нутқини ривожлантириш. 
Фан ва табиат 
Мавзу: Карвин усулида безак берилган сабзавот ва меваларни кузатиш ва амалий 
жараёнда иштирок этиш. 
Мақсад: тарбияланувчилар карвин усули орқали сабзавот ва мевалардан турли 
образлар яратиш мумкин эканлигини кўрадилар, карвин усулида безак беришга 
қизиқадилар, карвин усулида безак бериш жараёнида гигиенага қатъий риоя қилиш 
кераклигини тушунадилар. 
Керакли жиҳозлар: турли сабзавот ва мевалар, пичоқчалар, тахтакач, салфетка, 
карвин усулида шакл ва безак берилган сабзавот ва мевалар тасвирланган суратлар. 
Фаолиятнинг бориши
1. Ликопчадаги меваларни кўриб, уларни ҳақиқий эканлигини текшириб кўриш. 
2. Карвин усулида шакл ва безак берилган сабзавот ва мевалар тасвирланган 
расмларни кўриш. 
3. Мутахассиснинг карвин усулида сабзи, бодринг, олма, апельсин ва бошқа 
сабзавот ва меваларга шакл ва безак беришини кузатиш. 
4. Мутахассис ёрдамида тўмтоқ пичоқ билан оддий шаклларни яратиш. 
5. Болаларни рағбатлантириш. 

Download 3.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling