Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
52
асосий ставкага яқин фоиз коридори доирасида шаклланишини
таъминлаш вазифаси белгиланган эди.
Бугунги кунда, пул бозоридаги битимлар сонининг, шу жумладан,
овернайт операциялар сони ва ҳажмининг ортиб бораётганлиги
натижасида операцион мақсад
базасини 14 кунгача бўлган
депозитлардан
1 кунлик овернайт депозитларга ўзгартириш учун
шароитлар яратилди.
Шу билан биргаликда,
пул бозори индексларини такомиллаштириш
ҳам кўзда тутилмоқда. Марказий банк 2021 йил январь ойида пул
бозоридаги фоиз ставкалари бўйича
“UZONIA” ва
“UZWIA”
индексларини жорий этган эди. Капитал ва молия бозорлари
ривожланмаган бугунги кунда ушбу индекслар иқтисодиётда
молиявий
инструментлар нархини баҳолаш учун асосий
“бенчмарк” вазифасини
ўтамоқда.
Индексларга бўлган
ишончни ошириш, биринчи навбатда, уларнинг
ҳисоблаш
методологияси шаффофлигини таъминлаш, индексларнинг
кескин тебранишларини олдини олиш мақсадида
мукаммал операцион
механизмни ташкил этиш ва пул бозоридаги операциялар сонининг
ортиши учун шароит яратиш билан боғлиқ бўлиб, ушбу йўналишдаги
ишлар пул-кредит сиёсатининг келгуси йилларга мўлжалланган асосий
йўналишларидан бири ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: