Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
55
фойдаланиб келинаётган
чораклик прогнозлаштириш модели (QPM)
макроиқтисодий прогнозларни ишлаб чиқишдаги
асосий модел
ҳисобланади. QPM модели ўрта муддатли макроиқтисодий прогнозларни
шакллантиришга ёрдам
берадиган, очиқ иқтисодиётлар
учун ярим-
структуравий моделдир.
Ушбу модел
тўртта асосий блокларнинг –
ишлаб чиқариш (IS эгри
чизиғи),
инфляция (Филлипс эгри чизиғи),
қисқа муддатли фоиз
ставкаси (монетар сиёсат реакцияси функцияси) ва
валюта курси
(қопланмаган фоизлар паритети шарти) ўзаро боғлиқлиги
асосида
қурилган. 2021 йил давомида моделнинг юқорида
келтирилган блокларга
фискал ва
кредит блокларини ҳам қўшиш орқали модел кенгайтирилди.
2022 йил ва кейинги йилларда QPM модели янги блоклар (хусусан,
ташқи сектор кўрсаткичлари) билан тўлдирилади ва модел параметрлари
иқтисодиётдаги
таркибий
ўзгартиришларни
акс
эттиришга
мослаштирилади.
Бундан ташқари, турли макроиқтисодий кўрсаткичлар ўртасидаги
боғлиқликларни аниқлаш,
уларни прогнозлаштириш учун эконометрик
Do'stlaringiz bilan baham: