Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/99
Sana21.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1790837
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   99
Bog'liq
Pul-kredit siyosati

моделлар қаторини кенгайтириш кўзда тутилган.
Ялпи ички маҳсулот ҳажми реал ўсишини қисқа муддатли даврлар 
учун прогноз қилишда DFM, VAR ва ARDL каби моделларни ҳам 
такомиллаштириб бориш бўйича алоҳида йўналишда ишлар ташкил 
этилади.
Кейинги йилдан бошлаб халқаро молия институтлари техник кўмаги 
асосида макроиқтисодий сиёсатни таҳлил қилиш, турли хил иқтисодий 
кўрсаткичларни бир-бирига боғлиқлигини ўрганиш мақсадида динамик 
стохастик умумий мувозанат моделини (DSGE) жорий этиш мақсад 
қилинган.
Бу модель пул-кредит, фискал ва умумий иқтисодий сиёсатнинг 
мувофиқлигини баҳолашга ёрдам беради. Шунингдек, қабул қилинган 
қарорларнинг алоҳида кўрсаткичларга таъсирини миқдорий баҳолаш учун 
ишлатилади. 
2021 йилда инфляция даражасини қисқа муддатли прогноз қилишда 
BVAR 
моделидан фойдаланган ҳолда дастлабки натижалар эълон 
қилинган бўлиб, кейинги босқичда ушбу моделни тўлиқ жорий қилиш 
бўйича иккинчи босқичдаги ишлар давом эттирилади. 


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
 
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
56
 
Бундан ташқари, ўтган даврдаги инфляция омиллларини таҳлил 
қилиш учун VECM моделларидан тўлиқ функцияда фойдаланиш бўйича 
чоралар кўрилади.
Инфляция даражаси ва унга таъсир этувчи омиллар, шунингдек
аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмаларини 
ўрганиш учун ҳар ойда Марказий банк томонидан ўтказиладиган 
инфляцион кутилмалар бўйича сўровнома, чораклик аҳолининг истеъмол 
кайфияти сўровлар ўтказиш тизими ва сўровномани таҳлил қилиш 
методологиясини такомиллаштириш режалаштирилмоқда. 
Шунингдек, кейинги йилдан бошлаб аҳоли ва тадбиркорлик 
субъектларининг узоқ муддатли инфляцион кутилмалари (икки йиллик 
ва уч йиллик) ҳам ўрганиб бориш тизими йўлга қўйилади.
Республика ҳудудларидаги нархлар динамикаси ва омиллари
иқтисодий жараёнлар ва кутиламаларни сифат жиҳатдан ўрганиш 
бўйича янги тизим жорий этилади. Ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос 
жиҳатларидан келиб чиқиб иқтисодий жараёнлар, инфляцион омиллар ва 
иқтисодий агентларнинг хатти-ҳаракатларига сифат жиҳатидан баҳо 
берилиб, умумлаштириб борилади. Бу маълумотлар пул-кредит сиёсати 
соҳасида қарорлар қабул қилишда қўшимча компонент сифатида 
ишлатилади.
2021 йилнинг август ойидан жорий этилган асосий истеъмол 
товарлари нархларини онлайн кузатиш (НОК) тизими имкониятлари 
янада кенгайтириб борилиб, нархларни тўплаш, умумлаштириш ва 
гуруҳлаштириш жараёнлари тўлиқ инсон омилисиз автоматик тарзда 
ишлаши йўлга қўйилади. Нархлари кузатиладиган савдо нуқталари сони 
ва улардан олинадиган маълумотлар кўлами кенгайтириб борилади.



Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling