Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/99
Sana21.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1790837
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   99
Bog'liq
Pul-kredit siyosati

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
 
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
64
 
Умуман олганда, валюта курси каналининг ўрта муддатли даврдаги 
шаклланиши кўпроқ капитал назорати (“capital control”) бўйича амалга 
ошириладиган чоралар ва валюта оқимининг ҳолатига боғлиқ бўлади. 
Кредит канали. Кредит канали фоиз канали билан кучли 
боғлиқликда бўлиб, фоиз ставкалари ўзгариши кредитлар ҳажмига ва у 
орқали иқтисодий ўсишга сезиларли таъсир кўрсатади.
Бироқ, юқорида келтириб ўтганимиздек, фоиз ставкалари 
ўзгаришининг 
кредитлар 
ўсиш 
суръатига 
таъсири, 
бизнинг 
иқтисодиётимизда нисбатан паст бўлиб, бу сўнгги йилларда юзага чиққан 
“инвестицион чанқоқлик”, имтиёзли кредитлаш амалиёти ва 
кредитлар долларлашув даражаси билан боғлиқ. 
Тадбиркорлик субъектларида мазкур боғлиқлик нисбатан кучлироқ 
сезилиб, фоиз ставкалари ортиши билан бизнес лойиҳалар 
рентабеллигининг пасайиши кредитларга бўлган талабни қисқартиради. 
Натижада, иқтисодиётда ялпи талаб билан биргаликда ялпи таклифда 
ҳам қисқариш кузатилади. 
Уй хўжаликларида эса аксинча кредитларга бўлган талабнинг ва 
инфляцион кутилмаларнинг юқорилиги сабабли фоиз ставкалари 
ошишининг аҳолига бериладиган кредитлар ҳажмига таъсири пастроқ 
ҳисобланади.
Шу сабабли ҳам ушбу ўринда пруденциал норматив чораларини 
қўллаш, хусусан, кредитларнинг даромадларга нисбати (“Loan-to-Income” 
ratio) бўйича талабларни кучайтириш заруриятини юзага келади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 ноябрдаги 
“Инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш орқали пул-
кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонида барча 
имтиёзли кредитлар 2020 йил 1 январдан бошлаб Марказий банк асосий 
ставкасидан кам бўлмаган фоиз ставкаларида ва 2021 йил 1 январдан 
бошлаб бозор ставкаларида ажратилиши белгиланган. 
Бироқ, коронавирус пандемияси ва унинг оқибатида юзага келган 
иқтисодий инқироз шароитида аҳолининг тадбиркорлик фаолиятини 
қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021 йилда ҳам оилавий тадбиркорлик 
давлат дастурлари бўйича кредитларни Марказий банк асосий 

Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling