Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/99
Sana21.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1790837
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   99
Bog'liq
Pul-kredit siyosati

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
 
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
62
 
Ўз навбатида, фоиз ставкаларининг макроиқтисодий кўрсаткичларга 
таъсирини оширишда молия бозорларининг ривожланиши, шу 
жумладан, иккиламчи давлат қимматли қоғозлари бозори фаоллигининг 
ортиши муҳим ҳисобланади. Бунда, пул бозоридаги фоиз ставкалари 
давлат қимматли қоғозлари даромадлилигини баҳолашда асосий 
мезонлардан бўлади. Шундан келиб чиқиб Марказий банк Молия 
вазирлиги билан биргаликда муомаладаги давлат қимматли қоғозлари 
ҳажмини сезиларли даражада ошириб бормоқда. 
Каналнинг иккинчи бўғини, яъни пул бозори фоиз ставкаларининг 
иқтисодиётга ўтишида айрим муаммолар мавжуд бўлиб, бу биринчи 
навбатда, банк хизматларига бўлган юқори талаб, аҳоли 
жамғармаларида 
ва 
кредит 
қўйилмаларида 
долларлашув 
даражасининг юқорилиги билан изоҳланади. 
Узоқ йиллар давомида йиғилиб келган кредитларга бўлган талаб, 
сўнгги 3-4 йилдаги очиқлик сиёсати ва таркибий ислоҳотлар натижасида 
юзага чиқди ва бу, ўз навбатида, кредитлар бўйича фоиз ставкаларининг 
ортишига олиб келди. Натижада, юқори фоиз ставкалари инфляцион 
кутилмаларнинг шаклланишига салбий таъсир кўрсатиши орқали 
инфляцияга қўшимча босимни юзага келтираётган бўлса, кредит 
ҳажмларининг юқори суръатларда ўсиши ялпи талабни ошириши 
орқали инфляцион жараёнларни тезлаштирмоқда. 
Шу сабабли, Марказий банк келгуси йилларда ҳам пул-кредит ва 
пруденциал сиёсатларни мувофиқликда қўллаш орқали кредит 
ҳажмлари ва улар бўйича фоиз ставкалари ўсишини мувозанатлаштириб 
боради. 
Шунингдек, ўрта муддатли истиқболда банк депозитлари бўйича 
мақбул реал ижобий фоиз ставкаларининг таъминлаб борилиши, 

Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling