Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари


ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/99
Sana21.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1790837
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   99
Bog'liq
Pul-kredit siyosati

ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
61
 
Хусусан, таҳлил ва кузатишлар натижаларига кўра, асосий ставка 
бўйича қарорларнинг пул бозоридаги фоиз ставкаларига таъсири 1 ой 
ичида бўлиши ҳамда уларнинг кейинчалик депозитлар бўйича фоиз 
ставкаларига ўтиши 3-6 ойгача ва кредитлар бўйича фоиз ставкаларига 
таъсири 6-12 ойгача кечикиш билан амалга ошиши маълум бўлди 
(21-
расм).
Эконометрик таҳлиллар эса фоиз ставкалари ўзгариши инфляция 
даражасига турли омиллар ҳисобига 2-6 чорак кечикиш билан таъсир 
этишини кўрсатмоқда. Шу сабабли ҳам Марказий банк асосий ставка 
бўйича қарорлар қабул қилишда ўрта муддатли макроиқтисодий 
прогнозларга асосланади. 
21-
расм. Марказий банк асосий ставкаси бўйича қарорларнинг иқтисодиётга 
трансмиссияси бўйича кечикиш даври (“lag”)
 
Манба: Марказий банк 
Фоиз каналининг биринчи бўғини самарадорлигини оширишда 
Марказий банк қисқа муддатли пул-кредит сиёсати инструментларини 
инфляцион таргетлаш режими стандартларига мувофиқлаштиришда 
давом этса, иккинчи бўғини яъни пул бозорида банклар фаоллигини 
ошириш ва банклараро РЕПО бозорини шакллантириш бўйича чоралар 
пул-кредит ва макропруденциал сиёсатларнинг 
биргаликда 
қўлланилишини тақозо этади. 
Бундан ташқари, бугунги кунда пул бозоридаги қисқа ва узоқроқ 
муддатли депозитлар бўйича фоиз ставкалари ўртасидаги тафовут 
нисбатан юқори ва уларнинг иқтисодиётда шаклланадиган фоиз 
ставкаларига таъсири паст даражада бўлиб, келгусида банкларнинг 
Марказий банк пул-кредит сиёсатига ва операцияларининг доимий 
мавжуд 
бўлишига 
ишончининг 
ортиши 
билан 
ушбу 
номутаносибликларнинг қисқариб бориши кутилмоқда. 
•Асосий 
ставка
1 ой
•Пул бозори 
фоиз 
ставкаси
1-3 ой
•Депозит 
фоиз 
ставкаси
3-6 ой
•Кредитлар 
фоиз 
ставкаси
6-12 ой
• ЯИМ 
тафовути
Инфляция



Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling