ялпи талаб ва таклиф орқали инфляция даражасига таъсир этади.
Пул-кредит сиёсати қарорларининг иқтисодиётга трансмиссияси
(ўтказилиши) бир неча каналлар орқали амалга ошади. Марказий банк
пул-кредит сиёсати бўйича қарорлар қабул қилиш жараёнида қарорнинг
трансмиссион механизм каналлари орқали иқтисодиётга таъсирини
атрофлича баҳолайди ҳамда таъсир этиш тезлиги, таъсир кучи ва
йўналишларини инобатга олади.
Фоиз канали. Ушбу канал инфляцион таргетлаш режими доирасида
Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати бўйича қарорларини иқтисодиётга
ўтишини таъминловчи асосий канал ҳисобланади ва шу сабабли, мазкур
канал энг аввало, Марказий банкнинг иқтисодиётдаги фоиз
ставкаларига таъсирини ошириш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда
такомиллаштириб борилади.
2020-
2021 йилларда фоиз канали самарадорлигини ошириш,
хусусан, самарали операцион механизмни ташкил этиш орқали асосий
ставка бўйича қарорларнинг пул бозорига ўтиши бўйича зарурий
шароитлар ва инструментлар жорий этилди. Натижада, асосий ставка
бўйича қарорларнинг пул бозоридаги фоиз ставкаларига таъсири ортиб
борди.
Шу ўринда, келгуси йилларда операцион механизмни янада
такомиллаштириш ва банклараро пул бозори фаоллигини ошириш бўйича
амалга оширилиши кўзда тутилаётган чоралар пул бозоридаги қисқа
муддатли фоиз ставкаларининг ўрта ва узоқ муддатли фоиз
ставкаларига, шу жумладан, иқтисодиётдаги депозитлар ва кредитлар
бўйича фоиз ставкаларига таъсирининг ошиши кутилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Марказий банк асосий ставкаси ўзгаришининг
иқтисодиётга ва инфляция даражасига таъсири маълум муддатни талаб
этади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
Do'stlaringiz bilan baham: |