Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
83
4-
илова
Банк тизими умумий ликвидлиги прогнози ва унда
эконометрик моделлардан фойдаланиш имконияти
2019 йилдан бошлаб банк тизими ликвидлигини омиллар кесимида
таҳлил ва прогноз қилиш амалиёти йўлга қўйилди ва халқаро молиявий
институтлар ҳамда хорижий марказий
банклар мутахассисларининг
тавсияларига асосан такомиллаштириб борилмоқда.
Банк тизими ликвидлигига таъсир этувчи омиллар қуйидагилардан
иборат:
1.
Ҳукумат операциялари. Давлат бюджети, бюджет ташкилотлари
ва бюджетдан ташқари жамғармалар амалиётларини ўз ичига олувчи
ушбу омиллар умумий ликвидликка таъсир этувчи
асосий омиллардан
ҳисобланади. Бюджет харажатларининг амалга оширилиши ликвидликка
оширувчи, даромадларининг (солиқ, бож тўловлари ва бошқалар)
йиғилиши эса
камайтирувчи таъсир кўрсатади.
Ҳукумат операциялари
3 та йирик компонентга бўлиб ўрганилади ва
давлат
бюджети операциялари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси
амалиётлари ва Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси
операцияларини ўз ичига олади.
Прогнозларни амалга оширишда
мавсумий омиллар (ойнинг
биринчи ярмида ойлик ва пенсия тўланиши ҳамда
иккинчи ярмида
солиқлар йиғилиши, қишлоқ хўжалиги корхоналарига маблағлар
йўналтирилиши), маблағ ажратиш бўйича
қарорлар (ЎТТЖдан оилавий
тадбиркорлик дастурлари доирасида маблағлар ажратилиши) ва
доимий
Do'stlaringiz bilan baham: