Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/99
Sana21.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1790837
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   99
Bog'liq
Pul-kredit siyosati

маълумот алмашиш инструментларидан фойдаланилади. 
2. 
Марказий банкнинг қимматбаҳо металлар хариди. Мамлакатда 
ишлаб чиқарилаётган қимматбаҳо металлар (асосан, олтин ва кумуш) 
Марказий банк томонидан устувор равишда харид қилинади ва ушбу 
йўналишда амалга оширилган тўловлар умумий ликвидликни оширувчи 
асосий омиллардан ҳисобланади. 
Тўловлар металларнинг ой давомида шаклланган ўртача бозор 
нархи асосида амалга оширилади ва тўлов графигининг мавжудлиги 
ҳисобига ушбу омил таъсирини прогноз қилиш нисбатан осонроқ 
ҳисобланади. Фақатгина, бунда металларнинг кутилаётган бозор нархи 
ноаниқ кўрсаткич бўлиб, уларнинг ўзгариши ҳисобига прогноз ва ҳақиқий 
миқдорлар ўртасида тафовут юзага келиши мумкин. 


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
 
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
84
 
3. 
Марказий банк интервенциялари. Ички валюта бозорига 
интервенцияларни амалга оширишда Марказий банк 2018 йилдан буён 
“олтин-валюта захиралари нейтраллиги” тамойилига асосланиб 
келмоқда ва бунда йиллик соф интервенциялар ҳажми қимматбаҳо 
металлар хариди суммаси доирасида амалга оширилади. Марказий банк 
қимматбаҳо металлар хариди натижасида иқтисодиётда юзага келадиган 
қўшимча ликвидликни ички валюта бозорига интенверциялари орқали 
тўлиқ стерилизация қилиб боради. 
Ушбу омилнинг прогнози айнан нейтраллик тамойилидан келиб чиқиб 
амалга оширилади ва бунда ички валюта бозоридаги талабнинг 
мавсумийлиги (асосан йилнинг II-III чоракларида ортиши), таклиф 
омилларининг шаклланиши, Молия вазирлиги ва ЎТТЖ томонидан 
валюта олди-сотдиси бўйича амалга ошириладиган операциялар 
тегишлича ҳисобга олинади. 

Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling