Ўзбекистон республикаси номидан ҳукм


Download 51.18 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana13.09.2023
Hajmi51.18 Kb.
#1676798
  1   2
Bog'liq




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 
ҲУКМ 
2020 йил июнь ойининг 02 куни, жиноят ишлари бўйича Фарғона 
вилояти Сўх туман суди, жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман судининг 
биносида, 
очиқ 
суд 
мажлисида, 
раислик 
қилувчи 
Р.Зарипов, 
М.Исмоналиевнинг котиблигида, давлат айбловчиси – Олтиариқ туман 
прокурори ўринбосари Ф.Тўйчиев, судланувчи Норматов Нематилло 
Имаралиевичнинг иштирокида, Жиноят кодекси 226-моддасининг 1-қисми 
билан айбланган Н.Норматовга оид 1-1516-2001/17-сонли жиноят ишини 
кўриб чиқди. 
Норматов Нематилло Имаралиевич - 1979 йил 09 июнь 
куни Олтиариқ туманида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон 
фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, бир нафар вояга 
етмаган фарзанди бор, “Тоза ҳудуд” ДУК Олтиариқ туман 
бўлимида ишчи, муқаддам жиноят ишлари бўйича 
Фарғона вилоят судининг 2010 йил 06 июндаги ҳукмига 
кўра, 
Ўзбекистон 
Республикаси Жиноят 
кодекси
97-моддаси 2-қисмининг “п” банди билан ўн беш йил 
муддатга озодликдан маҳрум қилиниб, тайинланган жазо 
2012 йил, 2013 йил, 2014 йиллардаги амнистия актларига 
асосан қисқартирилгани ҳолда тўлиқ ўтаб чиққан, 
Олтиариқ тумани, “Қувурбоши” м.ф.й., “Ҳунармандлар” 
кўчаси, 18-уйда яшайди, эҳтиёт чораси тариқасида 
муносиб 
хулқ-атворда 
бўлиш 
ҳақидаги 
тилхат 
қўлланилган, айблов далолатномаси нусхасини 2020 йил 
30 март куни олган.
Суд судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини, тарафларнинг 
музокара сўзларини тинглаб, жиноят ишида тўпланган далилларни суд 
мажлисида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб, 
судланувчининг музокара, ҳимоя ва охирги сўзларини эшитиб, 
қуйидагиларни 
аниқлади: 
Норматов Нематилло Имаралиевичга нисбатан жиноят ишлари бўйича 
Олтиариқ туман судининг 2018 йил 29 ноябрдаги ажрими билан маъмурий 
назорат ўрнатилгани ҳолда у томонидан маъмурий назорат қоидалари 
бузилганлиги учун Олтиариқ туман судининг 2019 йил 16 май кунги 
қарорига кўра Ўзбекистон республикаси МЖтКнинг 206-моддасига асосан 
маъмурий жазо қўлланилган. 
Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман судининг 2020 йил
16 январдаги ажримига кўра, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил
2 апрелдаги “Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим 
тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида”ги ЎРҚ-532-сонли 
Қонунига асосан Н.Норматовга нисбатан яна олти ой муддатга маъмурий 
назорат ўрнатилган. 
Ҳужжат имзоланган: Зарипов Рустам Рахматжонович, 02.06.2020
1-1516-2001/17



Бироқ, Н.Норматов маъмурий назорат қоидаларини бузганлиги учуч 
маъмурий жазога тортилганидан тегишли хулоса чиқармасдан ҳамда 
маъмурий жазога тортилмаган деб ҳисобланадиган муддат ўтмасдан, суднинг 
ажримига асосан ўрнатилган, маъмурий назорат чоғида спиртли 
ичимликлари савдо қилинадиган жойларда бўлмаслик ва у ерларда спиртли 
ичимликлар истеъмол қилмаслик ҳақидаги маъмурий чекловни бузиб,
2020 йил 13 февраль куни соат 11
00
ларда Олтиариқ тумани, “Маориф” 
маҳалла фуқаролар йиғини, “Ўзбекистон” кўчасида жойлашган спиртли 
ичимликлар савдо дўконига кириб, спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, 
маст ҳолда “Тоза ҳудуд” ДУК Олтиариқ туман бўлими биносига бориб, 
ҳамкасби Қ.Ғофуров (ЖПКнинг 325-моддаси 1-бандига асосан унга нисбатан 
жиноят иши қўзғатиш рад қилинган) билан жанжаллашади, жанжал 
натижасида Қ.Ғофуров Н.Норматовни уриб, соғлиғини бузилишига сабабчи 
бўлган енгил тан жароҳати етказади.
Суд мажлисида судланувчи Н.Норматов айбига иқрор бўлиб, 
ҳақиқатдан ҳам муқаддам содир этган жинояти учун вилоят судининг 
ҳукмига кўра тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосини етти йилдан 
ортиқ муддат давомида ўтаб чиққани, бир неча маротаба судлар томонидан 
унга нисбатан маъмурий назорат ўрнатилгани, 2019 йил май ойида маъмурий 
назорат қоидаларига риоя этмаганлиги сабабли жавобгарликка тортилгани, 
шундан сўнг яна бир неча маротаба маъмурий жавобгарликка тортилгани, 
2020 йил 13 февраль куни эрта билан ишга кетаётганида шу куни ёмғир 
ёққани учун ишга чиқилмайди деб ўйлаб, ўзи ишлайдиган Олтиариқ туман 
“Тоза ҳудуд” бўлими яқинидаги спиртли ичимликлар савдо қилинадиган 
дўконга кириб 100 грамм ароқ ичгани, ишхонасига кирганида ҳамкасблари 
тушликка ош тайёрлашаётганини билиб, яна дўконга қайтиб, яна ароқ 
ичгани, ўзи билан бир шиша ароқ олиб, уни ҳам ичгани, ишхонага 
қайтганида маст ҳолатда бўлиб, Қ.Ғофуров билан жанжаллашиб кетгани, 
қолган воқеаларни эслолмаслиги, эртаси куни сўкиб юборгани учун 
Қ.Ғофуров уни уриб тан жароҳати етказганини билгани, лекин шу куни маст 
бўлгани ва айб ўзида бўлгани учун Қ.Ғофуровга нисбатан жиноят иши 
қўзғатмасликни сўраб ариза бергани, ҳақиқатдан ҳам суд ўрнатган маъмурий 
чекловга риоя этмасдан спиртли ичимликлар сотиладиган дўконга киргани ва 
ароқ ичгани, ҳозирда қилмишидан пушаймонлиги, шу кундан бошлаб кўчада 
умуман спиртли ичимлик ичмай қўйганини айтиб, қарамоғида бир нафар 
вояга етмаган фарзанди борлигини инобатга олиб, жазо масаласида қонуний 
енгиллик беришни сўради. 
Суд мажлисида гувоҳ М.Химойдинов ҳақиқатдан ҳам “Тоза ҳудуд” 
ДУК Олтиариқ бўлимида назоратчи вазифасида ишлаб келиши, Н.Норматов 
билан у шу бўлимга ишга кирганидан буён таниш экани, 2020 йил 13 февраль 
куни ёмғир ёғиб, ишчилар ишга чиқолмаганлари ва тушликка ош 
пиширадиган бўлишгани, шу куни Н.Норматов ҳам иш жойида бўлиб, 
харажат қилиб келишганидан сўнг уни бироз маст эканини сезгани, орадан 
бироз вақт ўтиб, Н.Норматов Қ.Ғофуровни сўкиб, у билан жанжаллашиб 
кетгани, уларни ажратиб қўйгани, шу вақтда Н.Норматов ўзини билмас 
Ҳужжат имзоланган: Зарипов Рустам Рахматжонович, 02.06.2020
1-1516-2001/17



даражада маст эканини билгани учун бошқа аралашмагани, тушликдан сўнг 
барча ишчилар ишга чиқишгани, лекин Н.Норматовни шу куни бошқа 
кўрмагани, шу воқеадан сўнг Н.Норматовни назоратга олишгани, ҳозирда 
ишхонага умуман маст ҳолатда келмаётгани айтиб кўрсатув берди. 
Суд мажлисида гувоҳ Қ.Ғофуров ҳақиқатдан ҳам Н.Норматовни
2018 йилдан, у “Тоза ҳудуд” ДУК Олтиариқ туман бўлимида ишлаб 
келаётган вақтдан билишини, у билан муносабатлари яхши бўлгани, 2020 йил 
13 февраль куни ишга борганида шу куни ёмғир ёғиб тургани учун тушликка 
ош тайёрлайдиган бўлишгани ва пул йиғишгани, ошни ўзи пиширадиган 
бўлгани, ош тайёр бўлгунига қадар Н.Норматов маст ҳолатда бир неча 
ишчилар билан гап талашиб қолганини кўргани, лекин ишчилар унга эътибор 
беришмагани, чунки у судланган бўлгани учун унга эътироз 
билдиришмагани, тушлик қилиб бўлганларидан сўнг Н.Норматов яна ароқ 
ичиб келиб, маст ҳолатда сўкиниб унга ташланганлиги, ўзини ҳимоя қилиб 
туриб, туртиб юборганида Н.Норматов ўзини эплолмасдан, юк 
автомашинасига бориб урилгани, сўнг уларни М.Химойдинов ажратиб 
қўйгани, шу воқеадан сўнг Н.Норматовни бирор марта ишга ичиб келганини 
кўрмаганини айтиб кўрсатув берди. 
Суд мажлисида қўшимча гувоҳ У.Садиков ҳақиқатдан ҳам Олтиариқ 
тумани, “Маориф” маҳалла фуқаролар йиғини, “Ўзбекистон” кўчасида 
жойлашган “Тоза ҳудуд” ДУК Олтиариқ туман бўлими биноси яқинида 
спиртли ичимликлар савдоси билан шуғулланадиган дўкони борлиги, 
дўконда ўғли билан бирга савдо қилишлари, Н.Норматовнинг танимаслиги, 
лекин уни илгари мижоз сифатида дўконига кириб, спиртли ичимликлар 
ичган вақтида кўрганини билдириб кўрсатув берди. 
Суд текширилган далилларга асосан тергов органи томонидан 
Н.Норматовнинг жиноий ҳаракатлари Жиноят кодекси 226-моддасининг
1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деган хулосага келди. 
Юқоридагиларга асосан ҳамда давлат айбловчисининг хулосасини, 
судланувчи, гувоҳларнинг суд мажлисидаги кўрсатувларини эшитиб, жиноят 
иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, суд, Н.Норматовнинг жиноят содир 
этганликдаги айби, унинг айбига иқрор бўлиб берган кўрсатувидан ташқари, 
гувоҳ М.Химойдинов ва Қ.Ғофуровлар, қўшимча гувоҳ У.Садиковнинг суд 
мажлисидаги кўрсатувлари, хабарнома, суд-тиббий экспертизасининг 
хулосаси, судланувчи Н.Норматовни шахсига оид ҳужжатлар ҳамда жиноят 
ишида тўпланган бошқа далиллар билан исботланди деб топди. 
Олий суд Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан 
жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 1-бандида 
жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва 
жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилиниши 
лозимлиги, 3-бандида жазо адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда индивидуал 
тайинланиши, жиноятни хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, 
айбдорнинг 
шахсига, 
шунингдек 
жазони 
енгиллаштирувчи 
ва 
оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида раҳбарий 
тушунтиришлар берилган. 
Ҳужжат имзоланган: Зарипов Рустам Рахматжонович, 02.06.2020
1-1516-2001/17



Шунга кўра, суд, судланувчи Н.Норматовга нисбатан жазо тури ва 
меъёрини белгилашда содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий 
хавфлилик даражасини назарда тутиб ҳамда Н.Норматовнинг илгари ҳам 
қасддан жиноят содир этгани ҳолда қасддан янги жиноят содир этганлигини 
жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб инобатга олиб, Н.Норматовнинг оилавий 
шароитини, моддий аҳволини, қарамоғида бир нафар вояга етмаган 
фарзандлари борлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топиб, у 
айбдор деб топилган ЖК моддасида белгиланган енгилроқ жазо тайинлаш 
орқали уни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятини давом эттиришига 
тўсқинлик қилиш ва янги жиноят содир этишини олдини олишга эришиб 
бўлмаслиги ҳақида хулосага келиб, Н.Норматовга Ўзбекистон Республикаси 
Жиноят кодекси 226-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган озодликни 
чеклаш жазосини тайинлашни лозим топди. 
Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
454-457, 462, 463, 465-468, 471-473-моддаларига амал қилиб, суд, 

Download 51.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling