Ўзбекистон республикаси олии ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети


Download 1 Mb.
bet15/43
Sana22.10.2023
Hajmi1 Mb.
#1715517
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   43
Bog'liq
Proektiv metodikalar

Тиниқ «ойнали» яшик. Ҳаммани ўзига қаратиш хоҳишини билдиради. Узини намойиш қилиш истаги, фақат визуал контакт билан чекланган ҳолда.
Дарахтлар. Кўпинча турли хил кишиларни англатади. Агар улар гўёки уйни «бекитиб» турган бўлса, ота-оналар устун бўлганда, кучли боғлиқлик эҳтиёжи мавжудлигидан далолат беради.
Буталар. Баъзида одамларни англатади. Агар улар уйни қалин ўраб турган бўлсалар, ўзини ҳимоя тўсиқлари билан кучли ўраб олиш истаги мавжуд бўлиши мумкин.
Буталар йўлнинг иккала ёқасида тартибсиз жойлашган бўлса – воқелик доирасида бироз ташвишланиш ва уни онгли равишда назорат қилишга интилиш мавжудлигини кўрсатади.
Йўлак (пропорциялари яхши, енгил чизилган бўлса) индивид бошқалар билан алоқада ўз-ўзини эътироф этилишига ва ўз-ўзини назорат қилишга эгалигини қўрсатади. Узун йўлак – анча адекват ижтимоийлашув эҳтиёжи билан бирга келадиган кучсиз очиқлик.
Жуда кенг бошланиб, уйга етгач, торайиб борувчи йўлак – ёлғизликка бўлган хоҳишни ниқоблашга интилиш.
Қуёш. Ҳурматга эга бўлиш тимсоли бўлиб, кўпинча илиқлик ва куч манбаи сифатида идрок қилинади.
Об-ҳаво (Қандай об-ҳаво тасвирланганлиги) субъектнинг муҳит билан боғлиқ кечинмаларини акс эттиради. Қанчалик об- ҳаво яхши тасвирланган бўлса, субъект шунчалик муҳитни душманчилик сифатида идрок этади.
Ранг
Яшил ранг том учун, жигарранг – девор учун, сариқ - агар уй ичидаги ёруғликни акс эттириш учун қўлланилса, тун ёки унинг яқинлашаётганлиги акс эттирилса субъектнинг қуйидаги ҳиссиётларини ифодалайди:

  1. муҳитнинг унга нисбатан агрессив душманлиги.

  2. унинг ҳаракатлари яширинган ҳолда бўлиши.

Қўлланилган рангларнинг миқдори. Яхши мослашган, бироқ,
тортинчоқ, эмоционал субъект одатда иккитадан кам ёки бештадан кўп ранг ишлатмайди.
Уйни 7-8 рангга бўёвчи субъект жуда лабил ҳисобланади. Фақат битта ранг қўлланилса, бу субъектнинг эмоционал қўзғалишдан қўрқишини билдиради.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling