Ўзбекистон республикаси олий мажлиси ќонунчилик палатасининг мажлиси
-боб. Кредит ташкилотларининг даромадларига солиқ солишнинг
Download 1.89 Mb.
|
Soliq Kodeks
- Bu sahifa navigatsiya:
- ўзига хос хусусиятлари
- 149-модда. Кредит ташкилотларининг чегириладиган харажатларини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари
22-боб. Кредит ташкилотларининг даромадларига солиқ солишнингўзига хос хусусиятлари148-модда. Кредит ташкилотларининг даромадларини аниқлашнингўзига хос хусусиятлариКредит ташкилотларининг даромадларига, ушбу Кодекснинг 130 ва 132-моддаларида назарда тутилган даромадлардан ташқари қуйидагилар киради: 1) кредит ташкилотининг ўз номидан ва ўз ҳисобидан пул маблағларини жойлаштиришидан, кредитлар ҳамда заёмлар беришдан олинадиган фоизлар; 2) мижозларнинг, шу жумладан вакил банкларнинг ҳисобварақларини очганлик ва юритганлик ҳамда уларнинг топшириғига биноан ҳисоб-китобларни амалга оширганлик учун олинган ҳақ, шу жумладан жўнатма, инкассо, аккредитив ва бошқа операциялар, банк операцияларини амалга ошириш учун мўлжалланган тўлов карталарини ҳамда бошқа махсус воситаларни расмийлаштирганлик ва хизмат кўрсатганлик учун, ҳисобварақлар бўйича кўчирмаларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этганлик учун ва суммаларни қидирганлик учун воситачилик ҳақи ҳамда бошқа пул мукофотлари; 3) пул маблағларини инкассация қилишдан, векселлардан, тўлов ва ҳисоб-китоб ҳужжатларидан ҳамда мижозларга касса хизмати кўрсатишдан олинадиган даромадлар; 4) нақд пулли ва нақд пулсиз шаклда амалга ошириладиган валюта операцияларини ўтказишдан, шу жумладан чет эл валютасини сотиб олиш ёки сотиш, жумладан мижознинг ҳисобидан ва унинг топшириғи бўйича операцияларда воситачилик ва бошқа мукофотлар, валюта бойликлари билан операция қилишдан олинадиган даромадлар; 5) учинчи шахслар учун пул шаклида ижро этилишини назарда тутувчи банк кафолатлари, мажбуриятлари, аваллари ва кафилликлари беришга доир операциялардан олинадиган пул шаклидаги мукофот; 6) талаб қилиш ҳуқуқининг (шу жумладан илгари олинган ҳуқуқнинг) тугатилиши ёки реализация қилишдан (ўзганинг фойдасига воз кечилишидан) олинган маблағлар суммаси ва мазкур талаб қилиш ҳуқуқининг ҳисобга олиш қиймати ўртасидаги ижобий фарқ тарзидаги даромадлар; 7) ҳужжатларни ва қимматликларни сақлаш учун махсус жиҳозланган хоналар ва сейфларни ижарага беришдан олинадиган даромадлар; 8) пул маблағлари, қимматли қоғозлар, бошқа бойликлар ва банк ҳужжатларини етказиб берганлик, ташиганлик учун ҳақ; 9) қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошларни ташиганлик ва сақлаб турганлик учун ҳақ; 10) форфейтинг ва факторинг операцияларини амалга оширишдан олинадиган даромадлар; 11) ҳисобланган ҳамда шартномада назарда тутилган муддатларда олиниши керак бўлган ёки олинган фоизли ва фоизсиз даромадлар; 12) кредит ташкилотлари томонидан ўз профессионал фаолиятидан олинадиган бошқа даромадлар. Ўстирмаслик мақомини олган кредит бўйича ҳисобланган фоизлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган тартибга мувофиқ даромадлар ҳисобварақларидан чиқариб ташланади. 149-модда. Кредит ташкилотларининг чегириладиган харажатларини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлариКредит ташкилотларининг чегириладиган харажатларига ушбу Кодекснинг 142–146-моддаларида назарда тутилган харажатлардан ташқари қуйидагилар киради: 1) кредит ресурслари учун тўловлар, пул маблағлари ва қимматликларни ташиш ҳамда сақлаш харажатлари; 2) мижозларнинг депозит ҳисобварақлари, шу жумладан жисмоний шахсларнинг омонатлари бўйича ҳисобланган ва тўланган фоизлар; 3) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган нормалар доирасида таваккалчилик операциялари бўйича захираларга ажратмалар. Тижорат банкларининг солиқ солинадиган фойдасидан улар ўз филиалларига берадиган мол-мулк қиймати чегириб ташланади. Download 1.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling