Ўзбекистон республикаси олий мажлиси ќонунчилик палатасининг мажлиси


-боб. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоб-китобларини


Download 1.89 Mb.
bet39/68
Sana16.06.2023
Hajmi1.89 Mb.
#1500277
TuriКодекс
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   68
Bog'liq
Soliq Kodeks

40-боб. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоб-китобларини

тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби




223-модда. Солиқ даври. Ҳисобот даври


Календарь йил солиқ давридир.


Ҳисобот даври қуйидагилардир:
қўшилган қиймат солиғи тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун – йил чораги;
микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар учун – бир ой.

224-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби


Солиқ солинадиган оборотлар бўйича қўшилган қиймат солиғи солиқ солинадиган база ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.


Бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи солиқ солинадиган оборот бўйича ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси билан ушбу Кодекснинг 218-моддасига мувофиқ ҳисобга олинадиган солиқ суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
Товарларни импорт қилиш бўйича қўшилган қиймат солиғининг суммаси солиқ солинадиган база ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда аниқланади.


225-модда. Солиқ ҳисоб-китобларини тақдим этиш тартиби


Қўшилган қиймат солиғининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобда турган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига ортиб борувчи якун билан:


қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан – йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топширилган муддатда;
микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан – ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг
25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса – йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.
Қўшилган қиймат солиғининг ҳисоб-китоблари билан бир вақтда солиқ даври мобайнида олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ- фактуралар реестри тақдим этилади. Ҳисобварақ-фактуралар реестрининг шакли Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.


226-модда. Солиқ тўлаш тартиби


Қўшилган қиймат солиғини бюджетга тўлаш ушбу Кодекснинг


225-моддасига мувофиқ қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобларини тақдим этиш учун белгиланган кундан кечиктирмай амалга оширилади.
Импорт қилинадиган товарлар бўйича қўшилган қиймат солиғини бюджетга тўлаш божхона расмийлаштирувига қадар ёки божхона расмийлаштируви вақтида амалга оширилади.

Download 1.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling