Ўзбекистон республикаси олий мажлиси ќонунчилик палатасининг мажлиси
-боб. Солиқ юзасидан бюджет билан ўзаро муносабатларнинг ўзига
Download 1.89 Mb.
|
Soliq Kodeks
- Bu sahifa navigatsiya:
- ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасидан ошиб кетган
- 228-модда. Солиқ суммасини қайтариб бериш тартиби
41-боб. Солиқ юзасидан бюджет билан ўзаро муносабатларнинг ўзигахос хусусиятлари227-модда. Ҳисобга олинадиган солиқ суммаси ҳисобот давридаҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасидан ошиб кетгантақдирда, бюджет билан ўзаро муносабатларҚўшилган қиймат солиғининг ортиқча тўланган суммаси солиқ тўловчининг бошқа солиқлар бўйича қарзи бўлмаган тақдирда, ушбу Кодекснинг 10-бобига мувофиқ солиқ тўловчига қайтарилади. Ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммасининг навбатдаги ҳисобот даври учун ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасидан ортган суммаси, агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қўшилган қиймат солиғи бўйича навбатдаги тўловлар ҳисобига ўтказилади. Ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган оборот ҳисобидан ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммаси давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчининг солиқни қайтариб бериш тўғрисидаги ёзма аризасини олган пайтдан эътиборан ўттиз кун ичида солиқ тўловчига қайтарилади. Қўшилган қиймат солиғини қайтариш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади: ушбу Кодекснинг 207-моддасига мувофиқ тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси қопланади; солиқ тўловчининг бошқа солиқлар бўйича мавжуд қарзи қопланади; ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган оборот учун фойдаланилган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобга олинган қўшилган қиймат солиғи суммасига тегишли қисми бўйича ушбу Кодекснинг 228-моддасига мувофиқ солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига пул маблағлари ўтказилади. 228-модда. Солиқ суммасини қайтариб бериш тартибиҚўшилган қиймат солиғи суммасини пул маблағларини банк ҳисобварағига ўтказиш йўли билан солиқ тўловчига қайтариш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади. Солиқ тўловчи қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш учун солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига қуйидаги ҳужжатларни ёзма аризага тўрт нусхада илова этган ҳолда тақдим этади: солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича юридик шахс қарзларининг солиштирув далолатномаси. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзларнинг солиштирув далолатномаси ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунига қадар тузилади ва бир календарь ой мобайнида амал қилади; қўшилган қиймат солиғининг ҳисоб-китоби; агар юридик шахсга илгари қўшилган қиймат солиғи қайтариб берилган бўлса, қайтарилган суммалар ва қайтариб бериш санаси тўғрисидаги маълумотлар. Солиқ тўловчилар ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар: 1) товарларни экспорт қилишни амалга ошираётган юридик шахслар – ушбу Кодекснинг 213-моддасига мувофиқ ҳужжатларнинг нусхаларини; 2) чет эл дипломатик ваколатхоналари ҳамда уларга тенглаштирилган ваколатхоналарга расмий фойдаланиш учун товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилаётган юридик шахслар – белгиланган шаклда расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактураларнинг нусхаларини; 3) «божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимига жойлаштирилган товарларни қайта ишлаш бўйича ишлар бажараётган, хизматлар кўрсатаётган, шунингдек чет эл юкларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ташиш (транзит ташиш) бўйича хизматлар кўрсатаётган юридик шахслар: ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш учун тузилган контрактнинг нусхасини; бажарилган ишларга, кўрсатилган хизматларга чет эллик сотиб олувчи (тўловчи) томонидан ҳақ тўланганлигини тасдиқловчи банк кўчирмаси нусхасини; ишларни (хизматларни) сотувчи ва сотиб олувчи томонидан имзоланган ишлар бажарилганлигини (хизматлар кўрсатилганлигини) тасдиқловчи ҳужжат нусхасини; 4) аҳолига сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти, газ таъминоти бўйича хизматлар кўрсатаётган юридик шахслар – ноль даражали ставка қўлланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаларини. Қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш тўғрисидаги ёзма аризани кўриб чиқиш ҳамда маблағларни солиқ тўловчининг ҳисобварағига ушбу моддага мувофиқ ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади. Download 1.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling