Ўзбекистон республикаси олий мажлиси ќонунчилик палатасининг мажлиси
Download 1.89 Mb.
|
Soliq Kodeks
- Bu sahifa navigatsiya:
- 219-модда. Ҳисобга олинмайдиган солиқ суммаси
- 220-модда. Ҳисобга олинадиган солиқ суммаларига тузатиш
- 221-модда. Солиқ солинмайдиган реализация қилиш обороти мавжуд бўлган тақдирда, солиқни ҳисобга ўтказиш тартиби
- 222-модда. Ҳисобварақ-фактура
39-боб. Солиқни ҳисобга олиш218-модда. Ҳисобга олинадиган солиқ суммасиБюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини аниқлашда товарлар (ишлар, хизматлар) олувчи ҳақиқатда олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) қўшилган қиймат солиғининг суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга, агар мазкур товарлардан (ишлардан, хизматлардан) солиқ солинадиган оборотлар, шу жумладан ноль даражали ставка қўлланиладиган оборотлар мақсадларида фойдаланилса, шунингдек ушбу Кодекс 199-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандига мувофиқ солиқ тўловчининг ўз эҳтиёжлари учун фойдаланилса ва агар қуйидаги шартлар бажарилса: 1) товарларни (ишларни, хизматларни) олувчи ушбу Кодекснинг 197-моддасига мувофиқ қўшилган қиймат солиғи тўловчи бўлса; 2) олинган товарларга (ишларга, хизматларга) етказиб берувчи томонидан ёзилган ҳисобварақ-фактура ёки ушбу Кодекснинг 222-моддасига мувофиқ тақдим этиладиган қўшилган қиймат солиғи алоҳида ажратиб кўрсатилган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса; 3) товарлар импорт қилинганда қўшилган қиймат солиғи бюджетга тўланган бўлса; 4) ушбу Кодекснинг 207-моддасида назарда тутилган ҳолларда қўшилган қиймат солиғи бюджетга тўланган бўлса. Мол-мулк устав фондига (устав капиталига) қўйилма сифатида олинганда олувчи етказиб берувчи томонидан тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шартларга риоя қилган ҳолда ҳисобга олиш ҳуқуқига эга. Қўшилган қиймат солиғи товарлар (ишлар, хизматлар) қайси ҳисобот даврида олинган бўлса, ўша ҳисобот даврида ҳисобга олинади, ушбу модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Қўшилган қиймат солиғи ушбу Кодекснинг 207-моддасига мувофиқ тўланган бўлса, тўланган солиқ ҳақиқатда қайси ҳисобот даврида бюджетга ўтказилган бўлса, ўша ҳисобот даврида ҳисобга олинади. Товар воситачилик, топшириқ шартномаси асосида олинган тақдирда, комитент, ваколат берувчи Ўзбекистон Республикасининг норезиденти ҳисобланса, божхонада тўланган қўшилган қиймат солиғи ҳисобот даврида реализация қилинган товарлар улушида ҳисобга олинади. Умумбелгиланган солиқларни тўлашга ва (ёки) қўшилган қиймат солиғини ихтиёрий тўлашга ўтилган тақдирда, юридик шахс бундай турдаги тўловларга ўтилган пайтдан товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қолдиқлари бўйича қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга, ушбу модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмларида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно. Худди шундай тартиб имтиёзлар бекор қилинган тақдирда, қўшилган қиймат солиғи тўлаш бўйича мажбурият юзага келган солиқ тўловчиларга нисбатан ҳам татбиқ этилади. Қўшилган қиймат солиғини тўловчида солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган оборотлар, шу жумладан қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган оборотлар мавжуд бўлган тақдирда, қўшилган қиймат солиғи ушбу Кодекснинг 221-моддасида назарда тутилган тартибда ҳисобга олинади. Ушбу бобни қўллаш мақсадида мол-мулкни ижарага беришга, интеллектуал мулк объектларидан фойдаланиш ҳуқуқини беришга хизматлар сифатида қаралади. 219-модда. Ҳисобга олинмайдиган солиқ суммасиҚуйидагилар бўйича қўшилган қиймат солиғи суммаси ҳисобга олинмайди: 1) олинаётган асосий воситалар, номоддий активлар ва қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича; 2) қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлмаган юридик шахслар томонидан, шунингдек ушбу Кодексга мувофиқ қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқарувчи юридик шахслар томонидан фойдаланиш учун олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича; 3) гаров қийматига эга бўлган, ушбу тарада товарни жўнатишда солиқ солинадиган оборотга киритилмайдиган қайтариладиган тара, шу жумладан шиша идиш бўйича; 4) Ўзбекистон Республикаси ҳудуди реализация қилиш жойи деб эътироф этилмайдиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича; 5) текинга олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича, бундан олувчи томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ушбу Кодекснинг 218-моддаси биринчи қисмининг 3 ва 4-бандларида назарда тутилган тартибда ҳисобга олиниши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи тўланган ҳоллар мустасно; 6) бўш вақтни мазмунли ўтказиш, кўнгилочар томошалар ташкил этиш мақсадида олинган моддий ресурслар бўйича, бундан солиқ тўловчи бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва кўнгилочар томошалар соҳасида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун олган моддий ресурслар мустасно. 220-модда. Ҳисобга олинадиган солиқ суммаларига тузатишкиритишИлгари ҳисобга олинган қўшилган қиймат солиғи қуйидаги ҳолларда ҳисобга олишдан чиқариб ташланиши керак: ушбу Кодексга мувофиқ қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш учун юридик шахслар томонидан фойдаланилаётган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича; ушбу Кодекс 218-моддасининг биринчи қисмида белгиланган қоидаларга риоя этилмаган тақдирда. Қўшилган қиймат солиғи тўловчи солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибига (қўшилган қиймат солиғи тўламайдиганлар тоифасига) ўтганда илгари ҳисобга олинган товар-моддий захиралар қолдиқлари, шунингдек тайёр маҳсулот қолдиқлари бўйича ҳисобга олишга киритилган қўшилган қиймат солиғи суммасига тузатиш киритилади. Қўшилган қиймат солиғини тўлаш бўйича имтиёз берилганлиги муносабати билан солиқ солинмайдиган оборотлар юзага келган солиқ тўловчиларга ҳам тузатиш киритишнинг шунга ўхшаш тартиби татбиқ этилади. Ушбу Кодекс 205-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган ҳолларда олинган товарлар (ишлар, хизматлар) қиймати ўзгарганда сотиб олувчи илгари ҳисобга олинган қўшилган қиймат солиғи суммасига тегишли тарзда тузатиш киритади. Ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммасига тузатиш киритиш ушбу модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган ҳоллар юзага келган солиқ даврида амалга оширилади. 221-модда. Солиқ солинмайдиган реализация қилиш обороти мавжуд бўлган тақдирда, солиқни ҳисобга ўтказиш тартибиСолиқ солинмайдиган оборот учун фойдаланиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича маҳсулот етказиб берувчиларга ва импорт бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинмайди, балки ушбу товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қийматида ҳисобга олинади. Солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган оборот мавжуд бўлганда солиқ солинадиган оборотга, шу жумладан ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган оборотга, шунингдек юридик шахснинг ўз эҳтиёжлари учун (харажатлар сифатида қараладиган) оборотга тўғри келадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси ҳисобга олинади. Ҳисобга олинадиган сумма қўшилган қиймат солиғи тўловчининг танловига биноан алоҳида-алоҳида ва (ёки) мутаносиб усулда аниқланади. Ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммасини аниқлашнинг танланган усули календарь йил мобайнида ўзгартирилиши мумкин эмас. Мутаносиб усул қўлланилганда ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси солиқ солинадиган оборотнинг умумий оборот суммасидаги улушидан келиб чиқиб аниқланади. Алоҳида-алоҳида усул қўлланилганда қўшилган қиймат солиғи тўловчи солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган оборот мақсадларида фойдаланиш учун олинган товарлар (ишлар, хизматлар) юзасидан харажатлар ҳамда қўшилган қиймат солиғи суммалари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритади. Бунда алоҳида-алоҳида ҳисобни юритиш имкони бўлмаган умумий харажатлар бўйича харажатларни тақсимлаш мутаносиб усулда амалга оширилади. 222-модда. Ҳисобварақ-фактураҲисобварақ-фактура қатъий ҳисобот ҳужжати бўлиб, унда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: 1) ҳисобварақ-фактуранинг тартиб рақами ва ёзиб берилган санаси; 2) ҳисобварақ-фактура илова қилинадиган товар жўнатиш ҳужжатларининг ёки шартноманинг рақами ва санаси; 3) солиқ тўловчининг ва товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олувчининг номи, жойлашган ери (почта манзили) ҳамда идентификация рақами; 4) реализация қилинган товарларнинг, бажарилган ишларнинг, кўрсатилган хизматларнинг номи ва ўлчов бирликлари (уларни кўрсатишнинг имконияти бўлса); 5) ўлчов бирлигидан (уларни кўрсатишнинг имконияти бўлса) келиб чиққан ҳолда реализация қилинган товарларнинг, бажарилган ишларнинг, кўрсатилган хизматларнинг ҳисобварақ-фактура бўйича сони (ҳажми); 6) шартнома (контракт) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олмаган ҳолда, қўшилган қиймат солиғини ўз ичига оладиган давлат томонидан тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) қўлланилган тақдирда эса, солиқ суммасини ҳисобга олган ҳолда ўлчов бирлигига тўғри келадиган нарх (тариф); 7) реализация қилинаётган товарлар, бажарилаётган ишлар, кўрсатилаётган хизматлар жами сонининг (ҳажмининг) қўшилган қиймат солиғисиз қиймати; 8) акциз тўланадиган товарлар бўйича акциз солиғининг ставкаси ва суммаси; 9) товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) сотиб олувчисига тақдим этилаётган қўшилган қиймат солиғи ставкаси ва суммаси; 10) реализация қилинган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар жами сонининг (ҳажмининг) акциз тўланадиган товарлар бўйича акциз солиғи ва қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинган қиймати. Қўшилган қиймат солиғи солинадиган оборотни ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган оборотни амалга ошираётган юридик шахслар, шунингдек қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлмаган юридик шахслар товарларни (ишларни, хизматларни) олувчи шахсга ҳисобварақ-фактура тақдим этишлари шарт, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно: 1) йўловчилар ташишни йўл чипталари билан расмийлаштириш; 2) товарлар (ишлар, хизматлар) аҳолига нақд пулда реализация қилинган ҳолларда сотиб олувчига фискал хотирали назорат-касса машинаси чеки, терминал чеки, квитанция бериш; 3) товарларнинг экспорт-импорт тарзида етказиб берилишини расмийлаштириш; 4) қабул қилиб олиш-топшириш далолатномаси расмийлаштириладиган молиявий ижара (шу жумладан лизинг) шартномаси бўйича мол-мулкни топшириш, ушбу Кодекс 204-моддасининг ўнинчи қисмига мувофиқ қўшилган қиймат солиғини тўлаш мажбуриятлари юзага келадиган ҳоллар бундан мустасно. Бунда тегишли ҳужжатлар (молиявий ижара шартномасининг таркибий қисми бўлган ижара (лизинг) тўловлари жадвали; ҳисобварақ; ижарага (лизингга) олувчига ижара (лизинг) тўловларини тўлаш учун юборилган ёзма билдириш ва шу кабилар) билан расмийлаштирилган ҳар бир ижара (лизинг) тўловига ҳам ҳисобварақ-фактура ёзилмайди; 5) банк операцияларини мижознинг шахсий ҳисобварағидан кўчирма бериш орқали расмийлаштириш; 6) суғурта хизматларини кафиллик шартномаси ва (ёки) суғурта полиси орқали расмийлаштириш; 7) ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда, ишларни (хизматларни) ҳақиқатда мазкур ишлар бажарилганлигини (хизматлар кўрсатилганлигини) тасдиқловчи ҳужжатлар билан расмийлаштириш. Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлардир. Келгусида товарларни етказиб бериш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш учун олдиндан тўланган ҳақ (бўнак) ёзилган ҳисобварақ ҳисобварақ- фактура бўлмайди. Қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлмаган, шунингдек қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилинган оборотни амалга ошираётган юридик шахслар ҳисобварақ-фактурада қўшилган қиймат солиғи суммасини кўрсатмайдилар ҳамда «қўшилган қиймат солиғисиз» деган штамп босади (ёзиб қўяди). Қўшилган қиймат солиғи тўловчи учун ҳисобварақ-фактура қўшилган қиймат солиғини ушбу Кодекснинг 218-моддасига мувофиқ ҳисобга олиш учун асос бўлади. Агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ҳисобварақ-фактура товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилиш обороти амалга оширилган санада ёзилади. Қўшилган қиймат солиғи солинадиган электр энергияси, сув, газ, алоқа хизматлари, коммунал хизматлар, темир йўлда ташишлар, транспорт-экспедиторлик хизмати, банк операциялари, шунингдек товарларни (ишларни, хизматларни) узлуксиз етказиб беришни амалга ошираётган солиқ тўловчилар ҳисобот даврининг охирги кунида бир марта ҳисобварақ-фактура ёзади. Ҳисобварақ-фактурада товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати ва қўшилган қиймат солиғи суммаси миллий валютада кўрсатилади. Тузилган шартномаларнинг шартларига биноан товарларига, ишлари ва хизматларига нархлар (тарифлар) чет эл валютасида белгиланадиган юридик шахслар ҳисобварақ-фактураларни чет эл валютасида ёзиб, айни бир вақтда уни ҳисобварақ-фактура ёзиб берилган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича қайта ҳисоблаган ҳолда миллий валютада ифодалайди. Товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчи солиқ солинадиган базага уни кўпайтиришга (камайтиришга) қаратилган ўзгариш киритган тақдирда, мазкур товарлар (ишлар, хизматлар) олувчиси томонидан тасдиқланадиган янги ҳисобварақ-фактура ёзиб берилади. Янги ҳисобварақ-фактура «илгари ёзилган ҳисобварақ-фактура ўрнига» деган белги билан ёзиб берилади. Солиқ тўловчилар келиб тушган ва тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар реестрини юритишлари шарт. Ҳисобварақ-фактуранинг шакли ҳамда уни тўлдириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади. Download 1.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling