Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси


САЙЛОВ НАТИЖАЛАРИГА КЎРА САЙЛАНГАН ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ РАИСИ (ОҚСОҚОЛИ) ТОМОНИДАН БИР ОЙ ИЧИДА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ МАЖЛИСИ (ФУҚАРОЛАР ВАКИЛЛАРИНИНГ ЙИҒИЛИШИ)НИ ЎТКАЗИШ


Download 0.72 Mb.
bet24/44
Sana24.12.2022
Hajmi0.72 Mb.
#1063299
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   44
Bog'liq
Сайлов УСЛУБИЙ ТАВСИЯЛАР

САЙЛОВ НАТИЖАЛАРИГА КЎРА САЙЛАНГАН ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ РАИСИ (ОҚСОҚОЛИ) ТОМОНИДАН БИР ОЙ ИЧИДА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ МАЖЛИСИ (ФУҚАРОЛАР ВАКИЛЛАРИНИНГ ЙИҒИЛИШИ)НИ ЎТКАЗИШ



2.1. Саноқ комиссиясини сайлаш
Фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича ҳамда кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари сайлови ҳамда маҳалла органларини шакллантириш юзасидан овоз бериш натижаларини аниқлаш учун фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан камида уч кишидан иборат таркибда саноқ комиссияси сайланади. (2-илова)
Саноқ комиссияси таркибига номзодлар фуқаролар вакиллари томонидан сайлов мажлисида кўрсатилади. Саноқ комиссияси аъзолари ўзларининг ичидан комиссия раисини белгилаб олади. (3-илова)
Овозлар саноқ комиссияси томонидан фуқаролар йиғини раисининг маслаҳатчилари лавозимига ҳар бир номзод бўйича санаб чиқилади.
Очиқ овоз бериш йўли билан сайлов ўтказиш жараёнида ҳар бир маслаҳатчи номзоди бўйича овозлар берилганда саноқ комиссияси овозлар сонини ҳисоблаб, алоҳида варақда овоз берилган номзоднинг исми, отасининг исми ва фамилияси ҳамда унга ёқлаб берилган овозларнинг сонини қайд этиб боради.
Барча номзодлар бўйича овозлар бериб бўлингач, саноқ комиссияси овоз бериш якунлари бўйича ўзи томонидан расмийлаштирилган баённомада овозлар сонини акс эттиради ва баённома саноқ комиссиясининг раиси ҳамда аъзолари томонидан имзоланади.
Саноқ комиссиясининг баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:
фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) иштирокчиларининг умумий сони;
овоз беришда қатнашган фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) иштирокчиларининг сони;
фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича ҳамда кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари лавозимига ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар сони.
Саноқ комиссиясининг баённомаси саноқ комиссиясининг раиси томонидан ўқиб эшиттирилади ва фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан тасдиқланади.


Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling