Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Тафтиш комиссиясини сайлаш
Download 0.72 Mb.
|
Сайлов УСЛУБИЙ ТАВСИЯЛАР
2.4. Тафтиш комиссиясини сайлаш
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддасида фуқаролар йиғинининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун тафтиш комиссияси тузилиши белгиланган. Тафтиш комиссияси – молиявий-хўжалик фаолияти соҳасида етарли билим ва тажрибага эга бўлган фуқаролар йиғини аъзолари орасидан камида 3 нафар таркибда очиқ овоз бериш йўли билан сайланади. Тафтиш комиссияси аъзолари бир вақтнинг ўзида фуқаролар йиғини бошқа органининг аъзоси бўла олмайди. Тафтиш комиссиясини сайлаш очиқ овоз бериш орқали амалга оширилади. Тафтиш комиссияси аъзолигига номзодларнинг ҳар бири муқобиллик асосида алоҳида овозга қўйилиб сайланади. Овоз берувчилар кўрсатилган номзодларга ўз муносабатини қўл кўтариш орқали ифодалайди. Бунда фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) раислик қилувчи тафтиш комиссияси аъзолигига номзодларни алифбо тартибида овозга қўяди. Саноқ комиссияси очиқ овоз бериш жараёнида ҳар бир номзод бўйича берилган овозлар сонини ҳисоблаб, алоҳида варақда овоз берилган номзоднинг исми, отасининг исми ва фамилияси ҳамда унга ёқлаб берилган овозларнинг сонини қайд этиб боради. Барча номзодлар бўйича овозлар бериб бўлингач, саноқ комиссияси овоз бериш якунлари бўйича ўзи томонидан расмийлаштирилган баённомада овозлар сонини акс эттиради. Овозлар саноқ комиссияси томонидан тафтиш комиссияси аъзолигига ҳар бир номзод бўйича санаб чиқилганидан сўнг, овозларни санаш натижалари бўйича саноқ комиссияси томонидан баённома тузилиб, саноқ комиссиясининг раиси ҳамда аъзолари томонидан имзоланади. Баённомада сайланган вакиллар сони, сайлов мажлисида иштирок этган вакиллар сони ҳамда овоз беришда қатнашган вакиллар сони алоҳида кўрсатилади. Шунингдек баённомада ҳар бир номзодга берилган овозлар сони кўрсатилади. Овоз беришда иштирок этган фуқароларнинг ярмидан кўпроғининг овозини олган 3 нафар номзод тафтиш комиссияси аъзолигига сайланган деб ҳисобланади. Саноқ комиссиясининг баённомаси саноқ комиссиясининг раиси томонидан ўқиб эшиттирилади ва фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан тасдиқланади. Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling