Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларни сайлаш
Download 0.72 Mb.
|
Сайлов УСЛУБИЙ ТАВСИЯЛАР
2.5. Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларни сайлаш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 июндаги 380-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқаролар йиғини тўғрисида”ги намунавий низомнинг 30-бандида тегишли ҳудуддаги муаммоларнинг долзарблигига қараб, фуқаролар йиғини томонидан фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича бошқа комиссиялар ҳам тузилиши мумкинлиги, 31-бандида эса Комиссия аъзоларини сайлаш фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан очиқ ёки яширин овоз бериш йўли билан амалга оширилиши белгиланган. Мазкур нормалардан ҳамда кейинги йилларда маҳалла институтининг нуфузи ва мавқеини ошириш борасида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон ҳамда 2022 йил 1 мартдаги ПФ-81-сон Фармонида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб, фуқаролар йиғинларида улар фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича қуйидаги комиссияларни тузиш таклиф этилади: маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бўйича комиссия; хотин-қизлар билан ишлаш ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси; ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссия; аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича комиссия; ёшлар билан ишлаш бўйича комиссия; экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия. Бунда маҳалла раиси – маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бўйича, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича ҳамда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссиялар, хотин-қизлар фаоли – хотин-қизлар билан ишлаш ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси, ҳоким ёрдамчиси – аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича комиссия, ёшлар етакчиси – ёшлар билан ишлаш бўйича комиссия фаолиятини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради. Комиссия аъзоларини сайлаш рўйхат бўйича очиқ овоз бериш йўли билан, фуқароларнинг қонунда белгиланган сайлов ҳуқуқлари кафолатлари таъминланган ҳолда амалга оширилади. Комиссия таркиби фуқаролар йиғини мажлисида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) иштирок этаётган фуқароларнинг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган тақдирда сайланган ҳисобланади. Комиссия аъзоси муддатидан аввал Комиссия таркибидан чиқса, Комиссиянинг янги аъзоси бир ой муддат ичида фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан сайланади. Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар қуйидаги таркибда сайланади: Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling